Вилоят ҳокими К.Б.Турсуновнинг мамлакатимизда ғўза парваришида "Зарбдор 15 кунлик" эълон қилингани муносабати билан фермерларга МУРОЖААТИ

Қадрли фермерлар!

Муҳтарам Президентимиз томонидан қиш­лоқ хўжалигини тубдан янгилаш борасида амал­га оширилаётган ислоҳотлар жойларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яра­тиш, чекка-чекка ҳудудлар инфрату­зил­ма­сини яхшилаш ҳамда у ерларда ишлаб чи­қа­ришни йўлга қўйиш орқали аҳолининг реал да­­ромадларини оширишга хизмат қилмоқда.

Биргина пахтачилик тармоғини олиб қа­рай­диган бўлсак, соҳага мутлақо янги ёндашув - клас­тер усулининг жорий этилгани етишти­ри­лаётган хомашёнинг тўлиқ қайта ишлаш имкониятларини яратди. Бу ўз навбатида фер­мер хўжаликлари даромади ошишига хиз­мат қилаётгани билан бирга, юртимиз иқ­тисодий юксалишини таъминламоқда.

Дарҳақиқат, пахтачилик борасида гап кетар экан, бу йил об-ҳаво шароити бошқа йил­лар­га қараганда қуруқ келгани ва ғўза парва­ри­шида мураккаб вазиятни юзага келтир­ган­лигини айтиб ўтиш жоиз. Натижада, воҳа­миз­дан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг сат­ҳи пасайиб, сув танқислиги кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигида экин ерларининг суғориш тизимига салбий таъ­сир кўрсатяпти.

Аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак, жо­рий йил вилоятимизда пахта ҳосили учун 1274 та фермер хўжалигининг 33 минг 288 гектар майдонида чигит экиш ишлари жадаллик би­лан олиб борилиб, бевосита Сизларнинг заҳ­матли меҳнатларингиз билан ерга қадалган чи­гитлар тўлиқ ундириб олинишига эри­шил­ди. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хў­жа­лиги мақсулотларининг давлат хариди ва қиш­лоқ хўжалигини техника билан жиҳоз­лаш­ни мақсадли молиялаштириш жамғармаси то­монидан вилоятимиз фермерларига ғўза парвариши учун 97 миллиард 404 миллион сўм маблағ ажратилди.

Бироқ сўнгги кунлардаги кучли ёмғир ғўза пар­варишига салбий таъсир кўрсатди. Кучли жала айрим жойларда ёш ниҳолларнинг пайҳон бўлишига олиб келди.

Бу йилги ўзгарувчан об-ҳаво ғўза парва­ри­ши авж паллага кирган шу кунларда ҳар да­қиқа ғаниматлигини англаб, ўз вақтида ва сифатли агротехник тадбирлар олиб бо­риш­ни тақозо этмоқда. Шу боис, мамла­ка­тимиз агросаноатининг асосий хомашёси бўл­ган пахтани етиштириш ҳар бир фермер­нинг зиммасига алоҳида масъулият юкла­шини унутмайлик!

Азиз фермер хўжаликлари раҳбарлари!

Ушбу долзарб паллада, энг аввало, ни­ҳол­ларни сифатли чопиқдан чиқариб, кўчатнинг тагини юмшатишга, бегона ўтлардан тоза­лаб, ердаги мавжуд озуқаларнинг фаол ўз­лаш­ти­ри­лишига шароит яратсак, ғўза кўн­гил­даги­дек ўсади. Бундан ташқари, яганалаш тад­­бир­ларини ўз вақтида, сифатли якунига ет­ка­зиш ниҳоллар ривожини 4-5 кунга бар­вақт етили­шини таъминлайди, танаси ба­қув­ват бўлиб, ҳар қандай касалликларга бар­дош­ли бўлади.

Fўзани турли зараркунанда ва ҳашарот­лардан асраш чора-тадбирларини изчил амал­га оширишга алоҳида эътибор қа­ра­тайлик! Зеро, уларга қарши самарали про­филактика олиб борилмаса, ғўза ривожига катта зарар етиши, пахта пишиб ети­лиши 10-15 кунга кечикиши барчага маълум.

Шунинг учун ўз вақтида суспензия билан ишлов бериб, ғўзани баргидан озиқлан­ти­риш муҳим тадбирлардан эканлигини унут­маслигимиз шарт. Fўза профилактикаси — ол­тинкўз, трихограмма, бракон маҳсулот­лари­ни дала майдонларига ўз вақтида олиб чиқайлик.

Fўза парваришида ҳар бир агротехник тадбирни белгиланган муддатларда ўтказиш,ғўза майдонларини культивация, чопиқ ва ўтоқ қилиш, азотли минерал ўғитлар билан озиқ­лантириш баробарида механизатор ва ишчилар учун далада барча шарт-шароит­лар­ни яратиш энг муҳим масалалардан саналади.

Бу борада ҳокимликлар, қишлоқ хўжалик бў­лимлари ҳамда фермерлар, аҳоли томор­қа­лари ва деҳқон хўжаликлари кенгаш­лари­нинг ҳам­корликдаги фаолиятини кучайтириш зарур.

Шунингдек, ҳар бир тумандаги сектор раҳ­бар­лари ишчи-гуруҳи тузган ҳолатда ўзига те­гишли ҳудудлардаги фермер хўжалик­лари­да амалга ошириладиган агротехник тадбир­лар­нинг кунлик жадвалини ишлаб чи­қиши лозим.

Мутасаддилар ва тегишли таркибда тузил­ган ишчи-гуруҳлар жойларда ғўза парвариши бўйича кунлик мониторинг юритиб, белгилан­ган кунлик иш ҳажмлари бажарилишини ўз муддатларида таъмин­лаши лозим. Мавжуд культиваторларнинг отряд усулида ишлаши­ни ташкил этиб, "Зарбдор 15 кунлик" даво­ми­да ғўзани бир мар­та культивация қилиш ва бир марта чуқур юмшатиш талаб этилади.

Муҳтарам фермерлар!

Сизнинг бой тажрибангиз ва юксак ва­тан­парварлигингизни инобатга олиб, жорий йил­да вилоятимиз пахтакорлари бел­гиланган режаларни тўлиқ уддалашига мам­лакатимиз раҳбарияти ва халқимиз ишо­нади! Давлати­миз, халқимиз билдирган ушбу юксак ишонч­ни оқлаш — Сизу бизнинг шаъну номусимиз эканини унутмайлик!