Вилоят ҳокими К.Б.Турсуновнинг ғаллани парваришлаш ва чигит экиш мавсуми юзасидан деҳқон-фермерларга МУРОЖААТИ

Қадрли миришкор деҳқонлар ва фер­мерлар!

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаёт­ган изчил ислоҳотлар натижасида ўтган йил қишлоқ хўжа­лиги соҳасида мисли кўрилмаган тарихий юкса­лиш йили сифатида эътироф этилди.

Айниқса, соҳани янада ривожланти­ришга қаратилган тарихий қарор ва фармонлар мазкур тармоқни янги босқичга олиб чиқишни кафолатлади.

Барчамизга маълумки, мамлакати­миз­да пахтачилик, ғаллачилик, пилла­чилик, мева-сабзавотчилик, боғдорчи­лик, балиқчилик, асаларичилик ва бош­қа йўналишларда эришилган ютуқлар, яратилган мўл ҳосил соҳага илмий ён­до­шув натижаси бўлмоқда.

Бугун қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимла­рининг меҳна­тига муно­сабат тубдан ўзгарди. Уларнинг эркин фаолият юритиши кафолатланиб, ҳуқуқлари янада мустаҳ­камланди.

Шу ўринда, ўтган йили вилоятимиз деҳқон ва фер­мер­лари ғалла ва пахта хирмонига муносиб улуш қўшиб, бил­дирилган юксак ишончни шараф билан оқлаганини мамнуният билан эътироф этамиз.

Зеро, навқирон вилоятимизда қиш­лоқ хўжалигининг ибратли мактаби яратилганлиги, соҳа­да катта тажриба тўпланганлиги об-ҳавонинг ноқу­лай шароитида ҳам улкан зафарлар қўлга киритилишига мустаҳ­кам асос бўлди.

Бу йил ҳам Сиз азиз соҳа фидойила­ри­нинг меҳнатига таяниб, қишлоқ хўжа­лигининг муҳим тармоғи бўлган ғалла ва пахтадан юқори ҳосил кутмоқ­дамиз.

Айниқса, айни пайтда баравж ривож­ланаётган ғалла­дан салмоқли натижага эришиш Сизнинг бугунги меҳ­на­тин­гизга ва фидойилигингизга боғлиқ. Зеро, ғалла ризқ-рўзимиз, шу билан бирга дастурхон­ларимиз тўкинлиги­нинг асосидир.

Муҳтарам Президентимиз томонидан айни палла долзарб мавсум деб эълон қилинди. Мазкур даврда кечиктириб бўлмай­диган агротехник тадбирларни амал­га оширишни самарали ташкил этиш энг муҳим масаладир.

Жорий йил вилоятимизда 1441 на­фар фермер хўжа­ликлари билан жами 103 минг 630 тонна дон етишти­риш бўйича контрактация шартномалари тузилган. Айни пайт­да 40 минг 600 гек­тар сувли, 2 минг 800 гектар лалми май­донларда бошоқли дон экилиб, парвариш қилинмоқда.

Вилоятимизда ғалла ривожининг ўтган йилга нисба­тан 10-12 кун орқада қолаётгани деҳқон-фермерла­римиздан янада фаоллик ва шижоатни талаб этмоқда.

Жорий йил қиш мавсумининг ўта қу­руқ ва совуқ кел­гани ғаллачилик йўна­лишидаги фермерларимизга бирмунча ноқулайликлар туғдирди.

Лекин ишнинг кўзини билган, ҳар қан­дай об-ҳаво шароитида ҳам тўғри иш юрит­­­­­­ган, умуман қишлоқ хўжа­ли­гини яхши тушунган деҳқон учун аслида 2018 йил жуда қулай ва баракали кела­ётгани­ни бугун барчамиз ҳис қилиб турибмиз.

Ўзингизга маълумки, эртанги ҳосил мам­­­ла­катимиз иқтисодиётининг янада юкса­ли­­шида, жамиятимиз тараққиёти­нинг янги босқичга кўтарилишида, қо­ла­верса, ўзи­мизнинг турмушимиз фа­ро­вон — фар­занд­ларимиз­нинг иқболи юксак бў­лишида муҳим аҳамият касб этади. Буни чуқур ҳис қилган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб, мав­сумни кўта­ринки руҳда ўтказиш на­фақат бурчи­миз, балки виж­дон амрига ҳам айла­ниши зарур.

Бугун деҳқон, фермер учун айни иш­лай­диган давр келди. Деҳқон заҳмат чекмаса, натижа кутилгандек бўлмайди. Шу боис, ҳамиша бу анъанага амал қилиб кам бўл­ма­дик. Халқимизда меҳ­нат қилган одам ба­рака топиши, эъзоз­ланиши, рағбат­ла­ни­ши илғор деҳқон-фермерларимиз фао­­лиятида ўз исбо­тини топаётганига бар­чамиз гувоҳмиз.Ҳақиқий фермер, ав­вало, ерни севиши, у билан тиллаша олиши, унга садоқат билан хизмат қи­лиши керак. Шун­да­гина она замин ҳам деҳ­қонни ўз неъ­­­мат­лари билан сий­лайди.

Қадрли юртдошлар!

Бугун олдимизда ўта муҳим, агротех­ник тадбир турибди, бу чигит экишни қисқа муд­датларда якунлаш ва тўлиқ кўчат олиш тадбиридир.

Вилоятимизда 2018 йил ҳосили учун чи­гит экиш мавсумини 29 мартдан бошлаб 11 апрелгача якунлаш бўйича барча чора-тадбирларни белгилаб олганмиз.

Бу йил пахта ҳосили учун 1274 та фер­мер хўжа­ли­гининг 4069 та кон­тури­даги 33,288 минг гектар майдон­га чигит экиш ре­­жа­лаштирилган.

Жорий йил ёғингарчилик кам бўлаёт­гани сабабли чигитни тупроқнинг та­биий намига ундириб олиш барча масъ­уллар ва фермерлардан ўта омил­кор бў­лишни та­лаб этмоқда.

Бу йил барча ҳудудларда ҳар бир чигит экиш агрегатларидан максимал фойдала­ниш, уларнинг иш унумини 30-40 фоизга оши­ришимиз шарт.

Пахтакор деҳқонларимиз жуда яхши билади, баҳорда бир кун кеч экилган чи­гит, кузда пахтанинг пишиб етилишини 15-20 кунга орқага суриб юборади. На­тижа­да, қанча ҳосил йўқотилиши ва қанча ҳосил паст сорт­ларга сотилиши оқиба­тида мил­лиард-миллиард сўм маблағ ҳавога со­ву­рилади.

Бу йил чигит экишни қисқа муддат­лар­да якунлаш мақсадида "Чигит экиш так­ти­ка­сини" мутлақо янги тизим бўйича таш­­кил эти­шимиз лозим.

Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда 10 кун ичида ёки 10 апрель кунига чигит экиш ишларини тўлиқ якунлаш ва 20 ап­релга қадар тўлиқ ниҳол унди­риб олиш учун барча имкониятларни ишга соли­ши­миз шарт.

Қадрли деҳқон-фермерлар!

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Дала ма­да­нияти — фермер мажбурияти" деган умрбоқий шиори барча фер­мерларнинг қалбига метиндай муҳр­ланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Биз Сиз деҳқон-фер­мер­ларнинг ушбу шиорни ҳамиша ўз фао­лиятингизда дастуриламал қилиб бел­ги­лашингизга ва албатта, шу шиорга муно­сиб тарзда дала деҳқончилик ишларини таш­кил этишингизга, ҳақиқий фидо­йилик на­му­наларини кўрсатишингизга ишона­миз. Бундай дейишимизнинг боиси шуки, Навоий замини лафзи ҳалол, кўнг­ли тоза, меҳнаткаш, меҳмондўст, асл со­ҳибкорлар, боғбонлар, сабзавот­кор­лар, бир сўз билан айтганда, ми­риш­кор деҳ­қон­­лар юртидир.

Таъкидлаш жоизки, фермерлар бу­гун­ги кун­да мамлакатимиз тараққиё­ти­нинг ҳал қилувчи, ҳаракатлантирувчи кучидир.

Азиз фермерлар! Сиз бугун оддий фер­мер эмас, қишлоқдаги етакчи куч, иқти­содий бақувват мамлакат таянчи ва меҳ­ри­бон мураббийсиз!

Шундай бўлсада, Сизнинг янада иқти­содий бақувват бўлишингиздан давла­тимиз, халқимиз манфаатдор. Барча­миз­га маълумки, Сизнинг хал­қи­миз дас­турхони тўкин со­чинлиги йўлидаги фи­­­­до­корона заҳма­тингиз, ўз фароғатин­гиз­­дан кечиб, далангизда экин-тикин­ларин­­­гиз атро­фида парвона бўлиб ай­ла­нишингиз замирида ҳам фарзандлари­миз бахт-иқболи, фаровон турмуш ва тинч-осо­йиш­та ҳаёти турган­лиги ҳам айни ҳақиқат.

Кенг майдонларга дон сепиб, чигит қа­даш билан иш битмайди. Уларни яхши пар­­­ва­риш­лаш, ўз вақтида агро­техник тад­­бир­ларини ўтказиш, жумла­дан суғо­риш, чо­пиқ қилиш, озиқланти­риш ва турли за­рар­­ку­нан­да ҳамда касалликларга қарши курашиш учун зарурий чораларни кўриш даркор.

Сиз хайрли ишингиз билан муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакати­мизда олиб борилаётган ижтимоий-иқти­содий жараёнларга муносиб ҳиссан­гизни қў­ши­шингизга ишонамиз.

Бу борада барчангизга куч-ғайрат ва тин­­­мас шижоат, оилангизга эса тинч­лик-хотиржамлик тилаб қоламан!