Вилоят ҳокими К.Б.Турсуновнинг 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларига табриги

Қадрли устозлар, меҳри дарё ўқи-тувчи ва мураббийлар!

      Аввало Сизларни, Сизлар орқали ўзи-нинг илму салоҳиятини, куч-ғайратини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шараф-ли ва масъулиятли ишга бағишлаб кела-ётган барча соҳа фидойиларини бугунги улуғ байрам “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан самимий муборакбод этаман.

Ҳаётда инсон ким бўлмасин, қайси со-ҳада меҳнат қиламасин шубҳасиз, унинг камолотида ўқитувчи ва мураббийларнинг беқиёс ҳиссаси бор.

Айни шу лаҳзаларда бугун ушбу муҳта-шам залимизда иштирок этаётган меҳри дарё устоз ва мураббийларимизнинг сабоғи-ни олиб, ҳаётда ўз ўрнини топган, она юрти-мизга муносиб хизмат қилаётган шогирдлар қувончини шунчаки таърифлаб бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз ус-тозларимизга чин юракдан берган билим ва сабоғингиз учун ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 Зеро, Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ар-доқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш эта-диган ўқитувчи ва мураббийлар том маъ-нода фидоий касб эгаларидир”, деган пурмаъно сўзлари, албатта Сиз азиз ус­тозларга берилган энг муносиб баҳодир.

Эътироф этиш жоизки, жорий йилда Дав-латимиз раҳбари томонидан соҳага оид қа-бул қилинган муҳим ҳуқуқий, айни вақтда тарихий ҳужжатлар, қад ростлаётган замо-навий таълим муассасалари, яратилаётган кенг шарт-шароитлар барчамизни қувончи-мизга қувонч қўшмоқда.

Айниқса, Муҳтарам Юртбошимиз раҳна-молигида берилган кенг имконият ва имти-ёзлар Сиз азиз устозларни янада руҳлан-тириб, янги-янги марралар сари илҳомлан-тирмоқда.

Такидлаш жоизки, вилоятимизда жорий йил Инвестиция дастурига асосан 11 та умумтаълим мактабларида қарийб 23 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилгани ҳам соҳага қаратилаётган юксак эътибордан далолат беради.

Хусусан,  “Обод қишлоқ” ва “Обод ма-ҳалла” дастури доирасида 36 та умум-таълим мактабларида қиймати 65 мил-лиард сўмлик реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани бу каби эзгу ва хайрли тадбирлар бардавомлигининг амалий ифодаси бўлмоқда.

Айни пайтда вилоятимиз таълим сифати бўйича Республикада 2-ўринни эгаллаб келаётганлиги замирида ҳам Сиз азиз устоз ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатин-гиз, билим ва тажрибангиз ётганлигини фахр билан тилга оламиз.

Шу лаҳзаларда, соҳа фидойиларининг кўплаб кўрик-танлов, мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаганлигини ҳар қанча эътироф этсак арзийди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши фан ўқи-тувчиси” кўрик-танловнинг республика босқичида Навоий шаҳридаги 18-мак-табнинг рус тили ва адабиёти фани ўқи-тувчиси Элмира Ишутина 2-ўринни,  Конимех туманидаги 40-мактабнинг қо-рақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқи-тувчиси Насиба Жанабергенова 3-ўринни эгаллаганини юксак мамнуният билан эътироф этамиз.

 Бундан ташқари, “Энг обод таълим муассасаси” кўрик-танловининг Респуб-лика босқичида Навоий шаҳридаги 6-мак-таб жамоаси 1-ўринни, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси” кўрик-танловининг республика босқичида эса вилоят “Бар-камол авлод” болалар маркази тўгарак аъзолари фахрли 1-ўринни қўлга ки-ритгани ҳам барчамизга олам-олам қувонч бағишлади.

Жорий йилда вилоятимиз умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари жаҳон, осиё ва республика чемпионатларида барча спорт турларидан 177 та олтин, 145 та кумуш ҳамда 210 та бронза медалларини қўлга киритганлигини Сиз азиз устоз-мураббий-ларнинг самарали меҳнатингиз натижаси, деб биламиз.

Бундай эзгу саъйи-ҳаракатлар, ютуқлар ва изчил ислоҳотлар самарасини олий ва ўрта махсус таълими муассасалари ҳамда мактабгача таълим тизими мисолида ҳам яна кўплаб давом эттиришимиз мумкин. 

Азиз тадбир иштирокчилари!

Алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Юртбошимизнинг фармонларига асосан Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоятимизнинг 8 нафар соҳа фидойилари турли даража-даги давлат мукофотлари билан тақдир-лангани Сиз устозларнинг меҳнатинингизга берилган муносиб рағбатдир.

Улар орасида Навоий шаҳар “Меҳри-бонлик уйи” директори Дилбар Орзие-ванинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони, Нурота туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Нигора Саъдуллаеванинг “Меҳнат шуҳрати”, Томди туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби дирек-тори Улпаш Мадреймованинг “Дўстлик” орденига муносиб топилгани барчамизга юксак фахр ва ифтихор бағишлади.   

Фурсатдан фойдаланиб, азиз устозлари-мизни ушбу юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этамиз.

 

 

Қадрли устоз ва мураббийлар!

 Дунёдаги энг шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлган Сиз азизларни ва сизлар ор­қа­ли вилоятимизнинг барча таълим со-ҳаси фи­дойиларини “Ўқитувчи ва мураб-бийлар куни” билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломат-лик, хонадонингизга тинч­лик-хотиржамлик, фаолиятингизга улкан му­ваффақиятлар тилайман.

Шарафли касбингиз ортидан ҳамиша шо­гирд­лар ва эл-юрт ардоғида бўлинг, қадрли ус­тозлар!

Байрамларингиз муборак бўлсин!