Вилоят ҳокими К. Турсуновнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Қадрли матбуот ва оммавий ах­борот воситалари ходимлари!

Аввало, Сиз азиз соҳа фидойи­лари­ни шарафли касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот во­ситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табрик­лайман.

Бугун кундалик ҳаётимизнинг аж­рал­мас қисми бўлган соҳа обрў-эътибори ва нуфузи ҳақида сўз юри­тар эканмиз, том маънода кўз ўнги­мизда холислик ва ҳаққонийликни ўзларига шарафли бурч деб билган олийжаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.

Зеро, муҳтарам юртбошимизнинг таъбирлари билан айтганда, "Омма­вий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профес­сио­нал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак граж­данлик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади".

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили мамлакатимиз ижодкор зиёли­лари билан учрашу­видан сўнг ўзбек матбуотининг жамиятда тутган ўрни қисқа даврда сифат жи­ҳат­дан янги босқичга кўтарил­ганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Жумладан, муҳтарам юртбоши­миз­нинг матбуот ва ахборот соҳаси­да бошқарувни такомиллаштириш, журналистлар ва ёзувчилар уюшма­лари фаолиятини янада ривожлан­тириш, айниқса, "Илҳом" фонди ва Ўзбекистон журналистика ва омма­вий коммуникациялар университе­тини ташкил этиш тўғрисидаги фар­мон ва қарорлари соҳа тарихидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бугун Навоий матбуоти ва журна­листикаси хусусида сўз юритар эканмиз, аввало, бу соҳа ўзининг бир асрлик ҳаёт йўли, бой тарихи билан ҳар жиҳатдан биз учун ибрат мактабидир.

Албатта, шундай қувончли кун­ларда ўзларининг серқирра ижоди ва фидойилиги билан вилоятимиз матбуотини яратишга, ривожланти­ришга улкан ҳисса қўшган марҳум журналистлар — Қосим Ҳасанов, Маҳмуд Мардиев, Улаш Нурманов, Умид Сатторов, Малика Тўхтаева, Абубакир Шектибаев ва бошқа бир неча ўнлаб жонкуяр соҳа фидойила­рининг номларини ёдга олиш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бундан ташқари, устозлар анъана­сини изчил давом эттириб, узоқ йил­лар соҳа ривожига муносиб ҳисса қўш­ган азиз фахрийларимиз — Ҳамдам Эшонқулов, Раҳим Мақсудов, Лидия Экономова, Одил Ҳотамов, Салима Умарова, Ольга Сашина, Иброҳим Жумаев, Шарбат Мухто­рова ва бошқа устозлар меҳнати ҳам шундай юксак қадр-қимматга ло­йиқдир.

Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеликларни кенг ёритишда ви­лоя­тимизда самарали фаолият олиб бораётган 42 та оммавий ахборот во­си­таси, 80 дан ортиқ матбаа-ноширлик субъектлари, қатор матбуот хиз­мат­лари, рес­пуб­лика матбуотининг вилоят мухбирлари сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

Шундай қувончли кунларда алоҳида эътироф этиш керакки, навоийлик ижодкорлар орасида 2 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 4 нафар "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари нишондорлари, 4 нафар "Шуҳрат" медали со­ҳиблари борлиги барчамизни қалбимизни чексиз ғурурга тўл­диради.

Шунингдек, соҳа фидойилари орасида бир неча ўнлаб "Олтин қалам" миллий мукофоти, "Йилнинг энг фаол журналисти", "Энг улуғ, энг азиз", "Жамият ва мен" сингари нуфузли республика танловлари ғолибларининг меҳнат қи­ла­ётганлиги барчамизнинг фахримиздир.

Шу ўринда, ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан мат­буотимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган Сиз ижод аҳлининг фидокорона меҳнатингизни ҳар қанча эътироф этсак арзийди.  

Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини кенг тарғиб этиш ва жамиятни соғломлаштириш жараёнларда фаол иштирок этиб кела­ётган Сиз соҳа фидойиларига ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва узоқ умр тилайман.

Ватанимиз тараққиёти, матбуотимиз ривожи йўлида олиб бораётган эзгу иш­ларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!     

Байрамларингиз муборак бўлсин!