Вилоят ҳокими Э.О.Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят аҳолисига байрам Т А Б Р И Г И

Қадрли дўстлар!

 Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гў­шасида бўлгани каби, вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ байрамини қалбларимизда чексиз қувонч, кўтаринки кай­фият, улкан ютуқ ва марралар билан қарши олмоқдамиз.

 Фурсатдан фойдаланиб, Сизлар­ни “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” номли эзгу ғоя ос­ти­да нишонланаётган, энг улуғ ва энг азиз айём - Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Муҳтарам Президентимизнинг “Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда “Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим”, деган сўзларибарчамизда бу байрамнинг энг улуғ ва энг азиз эканлигини чуқурроқ ҳис этиш, юрт келажагига, унинг равнақига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш туйғусини янада мустаҳкамлайди.

Бугун том маънода юртимиз ҳайратлар маскани, мўъжизалар мамлакатига айланди. Истиқлолдан олдинги давр билан бугун ўртасидаги фарқни шунчаки таъриф этиб бўлмайди. Юртимиз тарихида ўтган қисқа йигирма беш йил олтин саҳифаларни очиб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Халқимизга туҳфа этилган мустақиллик неъматлари, фаровон ҳаёт тарзи, эришилаётган ютуқлар, қўлга киритилаётган муваффақиятларнинг барчаси муҳтарам Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб олиб борилаётган оқилона ва доно сиёсатнинг амалдаги исботидир.    

Мисол учун мустақилликнинг дастлабки йилларида вилоятимизда 110 тадан ортиқ саноат корхонаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони қарийб 1500 тага етгани қисқа даврда эришилган улкан ютуқларимиздан далолат беради, албатта.

 Шунингдек, саноат корхоналари томонидандастлабки даврларда 46 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, айни пайтда улар сони 300 дан ошгани, уларнинг 130 дан ортиғини эса тайёр маҳсулотлар ташкил этаётгани бу борадаги тизимли ишларнинг амалий самарасидир.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари ва раҳнамоликлари остида нафақат мамлакатимизда, балки дунёда олтин, уран, фосфорит сингари ноёб маҳсулот ва хомашёлар ишлаб чиқаришда етакчилардан бири ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинатининг мустақиллик йилларида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга ошгани, комбинат томонидан энг замонавий ноёб техника ва технологиялар ўзлаштирилиб, янги конларнинг бунёд этилгани,  бугунги кунда эса қиймати 963,8 миллион долларга тенг бўлган яна 20 та лойиҳа амалга оширилаётганимустақиллигимиз берган улкан имконият десак, асло муболаға бўлмайди.

“Навоийазот” корхонаси негизида эса лойиҳа қиймати 1 миллиард 700 миллион доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳалари устида амалий иш олиб борилаётгани, “Навоий иссиқлик электр станцияси” корхонасида лойиҳа қиймати 547,2 миллиондолларлик қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилганлиги, келгусида учинчи буғ-газ қурилмасини ишга тушириш режалаштирилаётганлиги вилоятимиз саноат салоҳияти янада юксалганини кўрсатмоқда.

 “Қизилқумцемент” корхонаси томонидан эса йилига 3,4 миллион тоннадан ортиқ цемент ишлаб чиқарилаётгани, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида 19 та корхона фаолияти самарали йўлга қўйилиб, улар томонидан 100 турдан ортиқ харидорбоп маҳсулотлар тайёрланаётгани, байрам арафасида йўловчиларни Тошкентдан Бухорогача 3 соату 20 минутда етказиш имкониятига эга бўлган “Тошкент-Бухоро” йўналиши бўйича тез юрар поезд қатновининг йўлга қўйилганини XXI асрнинг ҳақиқий мўъжизаси, мустақилликнинг муносиб туҳфаси десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Келгуси йилда эса ҳудудимизни Хоразм вилояти билан боғловчи “Навоий-Конимех-Мискин” темир йўлининг ишга туширилиши эса бизнинг кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизнинг яққол исботидир, албатта.

 Бугун мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қаратилаётган эътибор, ушбу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини тобора юксалиб боришига замин яратаяпти. Биргина вилоятимизда 2000 йилларда кичик бизнеснинг ялпи маҳсулотдаги улуши 22 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич бугунга келиб қарийб 2 баробарга ошди.

 Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан вилоятимизда ўтган давр ичида 63 та массивда 4282 та намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойлар бунёд этилган бўлса, келгуси йилда яна 924 та худди шундай уй-жойларнинг қурилиши режалаштирилаётгани аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминламоқда.

 Вилоятимизда сўнгги ўн йилда юксак архитектура намуналари асосида 350 тага яқин ижтимоий соҳа объектлари, хусусан 140 та мактаб, 79 та соғлиқни сақлаш объектлари реконструкция қилиниб, 16 та мактаб, 70 та болалар спорти объектлари, 12 та мусиқа ва санъат мактаби, 12 та тиббиёт муассасаси, шунингдек, замонавий кўришдаги Навоий давлат кончилик институти биносининг янгидан қурилгани ҳамда 40 дан ортиқ кўп қаватли аҳоли турар жой биноларининг қад ростлагани халқимиз бунёдкорлигининг, яратувчанлигининг исботи эканлигини бугун барчамиз юракдан ҳис этиб турибмиз.

Энг улуғ айём Мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма беш йиллиги арафасида вилоятимизда 150 та ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг фойдаланишга топширилгани эса халқимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида халқимизнинг фидокорона меҳнатлари борлиги, тинчлик барча ютуқларимизнинг гарови эканлиги бизни шундай бетакрор кунларнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш, тинчлик деган буюк неъматни эъзозлашга ҳамиша даъват этиб туради.

Эътироф этиш керакки, 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиздан иштирок этган 70 нафар спортчи-ёшларнинг 13 та, хусусан 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритгани Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик шукуҳи билан яшаётган халқимизга муносиб совға бўлди, албатта.

Эътиборлиси, Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг аксарияти мустақиллик тенгдоши бўлган ёшлардир. Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятларга жавобан ёшларимиз бугун спортнинг барча турлари бўйича жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтараётгани, келажагимиз эгаларининг фан, таълим, маданият ва санъат йўналишида ҳам ҳеч кимдан кам эмаслиги мамлакатимизда чинакам бахтиёр авлод вояга етаётганидан далолат беради.

      Халқимизнинг фидокорона меҳнатлари Муҳтарам Юртбошимизнинг доимий эътиборларидадир. Байрам арафасида Президентимизнинг фармонларига биноан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётига  муносиб ҳисса қўшган 24 нафар ҳамюртимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани барчамизга олам-олам қувонч бағишлади. Шунингдек, муҳтарам Юртбошимизнинг қарорларига асосан 1200 нафарга яқин вилоятимиз фаолларининг “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонига сазовор бўлганиқувончимизга янада қувонч қўшди, албатта.

 Фурсатдан фойдаланиб уларни юксак мукофотлар билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

Азиз дўстлар!

 

Сизларни яна бир бор энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ис­тиқлолимизнинг қутлуғ йигирма беш йиллиги билан чин қал­бим­дан самимий табриклайман.

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ҳеч қачон аримасин.

Жаннатмакон юртимиз осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлсин!

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!