Вилоят ҳокими Э.О.Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан вилоят аҳолисига Т А Б Р И Г И

Вилоят ҳокими Э.О.Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

 24 йиллиги муносабати билан вилоят аҳолисига

Т А Б Р И Г И

Ассалому-алайкум, қадрли дўстлар!

Азиз тадбир иштирокчилари!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гў­шасида бўлгани каби, вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ байрамини қалбларимизда чексиз қувонч, кўтаринки кай­фият ва улкан ютуқлар билан қарши олмоқдамиз.

 Фурсатдан фойдаланиб, сизлар­ни ва сизлар орқали барча вилоятимиз аҳлини “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” номли эзгу ғоя ос­ти­да нишонланаётган, энг улуғ ва энг азиз айём - Мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Таъкидлаш лозимки, Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг яқинда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари бу йил ушбу муқаддас байрамни янада кўтаринкилик, юксак савияда нишонлашни ўзида ифода этиши билан бир қаторда, ҳар биримизни истиқлолнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишга, кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, деган ҳақли савол устида чуқур мушоҳада қилиб, бугунги эришаётган ютуқларимиз, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарор тараққиёт, аҳолимиз фаровонлигининг кундан кунга яхшиланиб бораётганлигига шукроналар  қилишга, ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишга, кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашга чорлайди, албатта.  

Шунингдек, Муҳтарам Юртбошимиз  қарорларида “Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берганини кенг акс эттириш” устувор масала сифатида белгилаб қўйилганлиги барчамизда бу байрамнинг энг улуғ ва энг азиз эканлигини янада чуқурроқ ҳис этиш, юрт келажагига, унинг равнақига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш туйғусини янада мустаҳкамлайди.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида халқимиз ўз салоҳияти, тафаккури, маънавияти ва жипслиги билан энг залворли ва шарафли йигирма тўрт йилни ортда қолдириб, қисқа даврда обод ва озод Ватан барпо этишга, фаровон ҳаёт яратишга, улкан марраларга, энг муҳими, мамлакатимиз ўз тараққиёти билан дунёда мустаҳкам ўрнини топишга эришди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соҳаларда изчил ислоҳотларни амалга ошириш, янгидан янги замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, модернизациялаш, қулай ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш натижасида қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.

Айниқса, вилоятимизда мустақиллигимиз-нинг 24 йиллиги байрамига тўёна сифатида   бунёдкор қурувчилар томонидан 46 та, жумладан 3 та тиббиёт, 4 та маданият, 35 та таълим муассасаси ҳамда 4 та спорт масканларининг  энг замонавий меъморчилик намуналари асосида қурилиб, реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилаётгани  юртимиз кундан кунга ободликка юз тутаётганлигининг, гўзал масканга айланаётганлигининг ҳаётий ифодаси бўлмоқда.

Истиқлол йилларида Муҳтарам Президентимиз томонидан қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун қишлоқ ва овулларимиз кўркига кўрк қўшиш баробарида, аҳолининг шаҳардан кам бўлмаган шарт-шароитларда бахтли ҳаёт кечиришининг ҳам кафолати бўлмоқда. Айниқса,   2009 йилдан буён қишлоқларда намунавий лойиҳа асосида барпо этилаётган уй-жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг юз-кўзида бугунги фаровон кунлардан мамнунлик, шукроналик акс этмоқда. Биргина жорий йилда вилоятимизда 23 та массивда 745 та худди шундай  уй-жойларнинг бунёд этилаётгани ҳам бу борадаги ишларимизнинг мантиқий давомидир.

 Хусусан, вилоятимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар 688 та турли ишлаб чиқариш корхоналари янгидан ташкил этилган бўлса, бир неча йирик замонавий саноат корхоналарида модернизациялаш, замонавий қурилиш ишлари самарали амалга оширилди.

Энг қувончлиси, яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Навоий давлат кончилик институтининг янги биноси талаба-ёшлар учун катта имконият эшикларини очмоқда. 19 гектар майдонда 60 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилаётган бу муҳташам маскан муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбиясига бўлган эътиборнинг, ҳеч кимдан кам бўлмаган етук мутахассислар тайёрлаш йўлидаги эзгу саъйи-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлмоқда.

 Бунёдкорлик соҳасидаги ишларни изчил давом эттирган ҳолда, жорий йилда 149 кмлик ичимлик суви, 9,3 кмлик табиий газ тармоқлари, 52 кмлик ички йўллар барпо этилгани қишлоқ, овуллар, шаҳар ва туманлар инфратузилмасида муҳим аҳамият касб этиб, халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришга хизмат қилмоқда.    

Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари Муҳтарам Юртбошимизнинг доимий эътиборларидадир. Куни кеча Президентимизнинг фармонларига биноан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётига  муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ юртдошларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани, улар орасида “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси директори Қувондиқ Санақуловнинг энг юксак мукофот “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлангани барчамизнинг қалбимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

 Шунингдек, яна 23 нафар ҳамюртларимиз меҳнати юксак эътироф этилиб, турли даражадаги давлат мукофотларига муносиб топилгани барчамизга олам-олам қувонч бағишлади. Фурсатдан фойдаланиб уларни юксак давлат мукофотлари билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

Элу юрт фаровонлиги учун бутун борлиғи билан хизмат қилишга бел боғлаган   меҳнаткаш вилоятимиз аҳли номидан айта оламанки, мустақиллигимиз абадийлиги, Ватанимиз тараққиёти ва фарзандларимиз келажаги йўлида бар­чамиз бир тану бир жон бўлиб, бутун куч-ғай­ратимизни ушбу эзгу мақсадларга сафарбар этамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида “Барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади.

Албатта, жаҳон — кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар билимизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим” дея эътироф этган сўзлари ҳар биримизни она Ватанимизни қадрига етишга, унинг келажаги учун муносиб ҳисса қўшишга даъват этиб туради.   

Азиз дўстлар!

 

Сизларни ва сиз орқали барча ви­ло­яти­миз аҳлини яна бир бор энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ис­тиқлолимизнинг қутлуғ йигирма тўрт йиллиги билан чин қал­бим­дан самимий табриклайман.

Озод ва обод Ватанимиз осмони ҳа­миша мусаффо бўлсин, юрти­миз­дан тинчлик-хотиржамлик, қут-ба­рака ва фаровонлик ҳеч қачон ари­ма­син.

Мустақилликдек азиз неъмат шукуҳи ҳар бир инсон қалбини эзгулик нурлари билан му­наввар этиб, шу юртга, шу азиз Ватанга фидокорона меҳнат қилишга, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чорлайверсин.

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин! 

     Раҳмат.