Вилоят ҳокими Э. О. Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан вилоят аҳолисига Т А Б Р И Г И

Қадрли дўстлар!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида бўл­гани каби вилоятимизда ҳамЎзбекистон Респуб­ликаси давлат мустақиллигининг қутлуғ байрами­ни кўтаринки кайфият ва улкан ютуқлар билан кутиб олмоқдамиз.

Айниқса, ушбу байрам "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!" номли эзгу ғоя остида ўтаётган­лиги ҳаммамизга юксакғурур ва ифтихор бағиш­лайди, албатта.

Фурсатдан фойдаланиб, барча вилоятимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз айём — Истиқлоли­миз­нинг қутлуғ йигирма уч йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Зеро, муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуға­ниевич Каримовнинг вилоятимизга ташрифи чоғи­да "Ватанимиз истиқлолини янада мустаҳкам­лаш, унинг қудратини, шаъни-шавкатини юк­сал­тириш, адолат ва маънавият устувор бўл­ган эркин жамият, заҳматкаш халқимизга муно­сиб фаровон ҳаёт қуриш — бизнинг муқаддас бурчимиз, энг олий мақсадимиздир", деган сўзлари барчамизни ҳар доим бунёдкорликка ва яратувчанликка чорлайди.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, хал­қи­миз ўз салоҳияти, тафаккури,маънавияти ва жипслиги билан энг залворли ва шарафли йигир­ма уч йилни ортдақолдириб, қисқа даврда обод ва озод Ватан барпо этишга, халқимиз учун фаро­вон ҳаётяратишга, улкан марраларга, энг муҳими, мамлакатимиз ўз тараққиёти билан дунёдамустаҳ­кам ўрнини топишга эришди.

Ўйлайманки, бу ишларда муҳтарам Президенти­миз томонидан пухта ишлабчиқилган "ўзбек моде­ли" ва машҳур беш тамойил муҳим дастуриламал бўлиб, халқимизнинг тенглар ичра тенг экан­лигини ҳамда ҳеч кимдан кам эмас­лигини бугунҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида олиб бо­­рилган оқилона сиёсат ва изчилислоҳот­лар, эришилган ютуқлар, жамиятда инсон ман­­­­фаатлари олий қадрият эканлиги,бар­қа­рор тинчлик-осойишталик, кенг кўламли бу­­­нёдкорлик ишлари, қишлоқ ва овулла­ри­миз инфратузилмасидаги ўзгаришлар, ай­ниқ­са, одамларимиз кайфиятидаги чексизшук­роналик туйғуси барчамизни маррани яна­­да баланд олиб, янгидан-янги ютуқларга,хайрли ва эзгу ишларга, муқаддас Вата­ни­миз шон-шуҳрати ва тараққиёти учун фи­до­­­­йи­лик кўрсатишга даъват этади.

Негаки, бу жамиятда ҳар бир инсон умри да­­вомида фаровон ҳаёт кечиришни, фар­занд­лари бахтли яшаши учун барча шарт-ша­­­роитларни яратишни, орзу-мақсадларига етишишни ният қилади. Айнан шу истаклар ижо­батини бугун ўз ҳаётимизда кўриб тур­ганлигимизнинг ўзи барчамиз учун олий бахт эмасми?!

Муҳтарам Юртбошимизнинг вилоятимизга бўлган алоҳида эътиборлари туфайли мус­та­қиллик йилларида ҳудуднинг иқтисодий са­ло­ҳиятини юксалтириш, соҳаларда изчил ис­ло­ҳотларни амалга ошириш, янгидан-янги за­монавий ишлаб чиқариш корхоналарини бар­по этиш, модернизациялаш, ҳудудда қу­лай иш­билармонлик муҳитини қарор топти­риш ва улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш натижасида қўлга кири­тилаётган ютуқлар сал­моғи йилдан-йилга ошиб бор­­моқда.

Айниқса, бунёдкорлик соҳасидаги эзгу иш­ларни жорий йилда ҳам изчил давом эт­ти­риб, муҳтарам Президентимизнинг "Қиш­лоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз яна­да фаровон бўлади", деган эзгу ғоялари асосида айни пайтда вилоят бўйича 69 та объ­ектда қиймати 41,5 миллиард сўм бўлган тур­ли ижтимоий бинолар, 17 та мас­сивда 677 та намунавий лойиҳадаги турар-жойлар, кўп­лаб маданий-маиший объектлар бунёд эти­лаётганлиги ва уларнинг ак­са­рия­ти мус­та­қиллик байрами олдидан фойда­ла­нишга топ­ширилаётганлиги улкан ишлар са­ма­ра­сидир.

Хусусан, вилоятимизда қулай ишбилар­мон­лик муҳитини яратиш борасида олиб бо­рил­ган ишлар натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар 398 та турли ишлаб чиқариш корхоналари янгидан ташкил этилган бўлса, бир неча йирик замонавий саноат корхона­ларида модернизациялаш ишлари сама­ра­ли амалга оширилди.

Энг қувончлиси, вилоятимиз аҳолиси ва ёш­­­­ларининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини йўлга қўйиш мақсадида, Алишер Навоий ном­­ли ма­даният ва истироҳат боғининг за­монавий ус­лубда янгидан барпо этилиши на­тижасида бу маскан ҳар куни ўн минглаб дам олув­чи­лар ва болажонларимизнинг қу­вончига асос бўлмоқда.

Шунингдек, бунёдкорлик соҳасида олиб бо­­­рилган ишларни изчил давом эттирар экан­­миз, жорий йилда 127,6 километрлик ичим­лик суви, 10,5 километрлик табиий газ тармоқлари, 34,5 километрлик ички йўллар барпо этилгани, шу­нинг­дек, 5 та тиббиёт муас­сасаси, 17 та таъ­лим муас­сасаси, 2 та му­­сиқа ва санъат мактаби ҳамда 6 та спорт муассасасида олиб бо­рилган қурилиш-бу­н­ёдкорлик ишлари қиш­лоқ ва овуллар, ша­ҳар ва туманлар ин­фра­тузилмасида муҳим аҳа­­­мият касб этиб, хал­қимиз ҳаёт даража­си­­­­­ни юксалтиришга хиз­мат қилмоқда. 

Албатта, ушбу эзгу ишларни амалга оши­ришда фидойи, меҳнаткаш ҳам­юрт­ла­римизнинг ҳиссаси беқиёс эканлиги­ни, муҳтарам Юртбошимизнинг доимий диқ­қат эътиборларида эканлигини юксак мам­ну­ният билан алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Муҳтарам Президентимизнинг фармонла­ри­га асосан вилоятимиздан 22 на­фар турли соҳа илғорларининг юксак дав­лат мукофот­лари билан тақдирланганлиги бар­­чамизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туй­ғуларини уйғотади, янада фидойилик, ғай­­рат ва ши­жоат­га чорлайди. 

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг "Ишон­чим комилки, бу эзгу ниятларимизнинг амал­га ошишида меҳнаткаш, бағрикенг, сахо­ват­ли, бунёдкор Навоий халқи ол­динги сафда бўлади", деган даъвати ҳар доим барча­миз­га қанот бўлади.

Азиз дўстлар!

Барча вилоятимиз аҳлини истиқлолимиз­нинг қутлуғ йигирма уч йиллик байрами би­лан яна бир бор чин қалбимдан самимий таб­риклайман.

Обод Ватанимиз осмони ҳамиша му­саффо бўлсин, юртимиздан тинчлик-хо­тиржамлик, қут-барака ва фаровонлик ҳеч қа­чон ари­­масин.

Мустақиллик байрами барчамизга мубо­рак бўлсин! 

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!