Соғлом фарзанд — жамият таянчи Эркинжон ТУРДИМОВ, Навоий вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган маърузаси  кенг жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилмоқда.

Маърузада Асосий Қонунимиз мамлака­ти­мизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва ман­фаатларини таъминлаш, юртимиз тарақ­қиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалти­ришнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб келаёт­гани ҳаётий мисоллар орқали таҳлил қилиб берилди.

Дарҳақиқат, бугун биз 1991 йилнинг 1 сен­тябридан бошланган янги, эркин ҳаё­тимиз тарихига назар ташлаб, ўтган йил­лар ичида Юртбошимизнинг бево­сита ташаббуси ва раҳбарлигида амалга ошир­ган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, шу қисқа вақт ичида нақадар улкан, асрларга татигулик йўлни босиб ўтганимизга амин бўламиз.

Нафақат халқимиз, балки дунё ҳамжа­мияти бугун Ўзбекистон юксак тараққиёт­га мос йўлдан дадил одимлаётганлигига, халқимизнинг миллий манфаат­лари улуғ­ланаётганлигига, ҳар бир йилни барча соҳа­лар бўйича муваффақиятли якунлаб, яна­да фаровон ва бахтли ҳаёт яратаёт­ган­лигига гувоҳ бўлиб турибди.

Дунёнинг ривожланган, иқтисоди юксак мамлакат­ларига молиявий-иқтисодий ин­қи­роз ўз таъсирини ўтказаётган, иш ўрин­лари, ижтимоий ҳимоя дастур­лари қисқа­ра­ётган, бунинг оқибатида кўплаб муам­мо­лар, норозиликлар юзага келаётган бир пайтда, мамлакатимизда ялпи ички маҳ­су­лотнинг барқарор ўсиши, одамларнинг даромади, харид қуввати тобора ошиб бораётгани кўпларнинг ҳавасини келтир­моқда десак, муболаға бўлмайди.

Бу ҳолатга муҳтарам Президентимиз адолатли баҳо берар экан, ўз маъруза­сида "Конституциямиз неги­зига қўйилган талаб ва қоидаларга тўлиқ мос келади­ган, дунё ҳамжамиятида "ўзбек моде­ли" деб ном қозонган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модерни­зация қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаёт­нинг ўзи тасдиқлаб бермоқда" дея таъкид­ладилар.

Жумладан, олибборилганкенгкўламлиишларваинтилишларнатижасидамамла­катимизиқтисодиётимустақилликйилла­рида 4,1 баробарўсди. Ялпиичкимаҳсу­лот­нингйилликўсиши 2008-2013 йиллар­да 8 фоизданортиқниташкилэтмоқда. Аҳолинингреалялпидаромадлариэсажонбошига 8,2 баробарошганиҳамхал­қимизнингҳаётдаражаситобораюксалиббораётганиникўрсатади.

Республикамизиқтисодиётигаинвести­ция­лароқиминингкучайиши, нафақатиқтисо­дийўсишсуръатларинижадаллаш­тириш, балкииқтисодиёттаркибидамуҳимсифатўзгаришларинингюзберишиниҳамтаъминламоқда.

Хусусан, иқтисодиётнитаркибийўзгар­ти­ришбўйичаамалгаоширилганчора-тад­бирлартуфайлимамлакатимизнингялпиичкимаҳсулотитаркибидасаноат­нингулуши 1990 йилдаги 14,2 фоизўрни­га, бугунгикунда 24,3 фоизниташкилэтиб, қишлоқхўжалигинингулушиэса 34 фоиздан 17 фоизгакамайди.

Айниқса, янги-янгисаноаткорхо­на­лари­гаасоссолиниб, замонавийавтомобил­лар, уларучунбутловчиқисм­лар, нефтьвагазниқайтаишлаш, фармацевтикамаҳ­сулотлари, янгиавлодгамансубтелевизорвакомпьютерларишлабчиқаришўзлаш­­тирилганиниалоҳидатаъкидлашжоиз.

Ўзбекистоннингташқидавлатқар­зиялпиичкимаҳсулотганисбатан 16 фоиз­даношмаётгани, экспортваолтин-валютазахираҳажмикўпа­йиббораётганиҳамэътиборгамоликдир. Биргина, жорий йил­нинг ўзида капитал инвестициялар ҳажми қа­рийб 14 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган 1991 йилда давлат бюджетининг камомади унинг умумий харажатларига нисбатан 44 фоиздан зиёдни ташкил қилар эди. 2005 йилдан бошлаб давлат бюджети профицит билан бажариб келин­моқда, бу эса макроиқтисодий бар­қарор­ликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Мустақиллик йилларида давлат бюдже­ти харажатларининг таркиби ҳам сифат жиҳатдан ўзгарди. Ҳозирги вақтда давлат харажатларининг асосий қисми аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилаёт­ганлиги ҳам асосий ўрин тутади. Нати­жада ижтимоий соҳа ва аҳолини ижти­моий қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан-йилга изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда бу соҳага ажратилган маблағлар давлат бюд­жетининг 60 фоизини ташкил этган ҳолда, бу кўрсаткич 2012 йилга нисбатан бир триллион сўмга кўп демакдир.

Давлатимиз раҳбари маърузасида бугун дунёда эгаллаб турган ўрнимизга холисо­на ва танқидий баҳо беришимиз, тобора ўсиб бораётган ҳаёт талаблари билан ҳамоҳанг боришимиз, ўз истиқболимизга ниҳоятда теран кўз билан қарашимиз лозимлигини ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2010 йилнинг ноябрь ойида Мамлакати­мизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши юртимиздаги демократик янги­ланиш ва модернизация жараён­ларининг қонуний ва мантиқий давоми бўлганини алоҳида таъкидлади.

Узоқ муддатга мўлжалланган  мазкур Концепцияда юртимизда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини, сўз ва ахборот, сайлов эркинлигини таъминлаш, сайлов тизимини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу йўналишлар бўйича мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Хусусан, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, ўзини ўзи бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонунлар асосида Олий Мажлис Сенатининг жорий йилнинг 12 сентябридаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди. Мазкур сайловлар вилоятимизда 2013 йилнинг 12 ноябридан 12 декабрига қадар мавжуд 340 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг барчасида қонун доирасида, ошкоралик, тенглик ва муқобиллик асосида ўтказилди ва 340 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 3226 нафар маслаҳатчиси сайланди.

Муҳтарам Юртбошимиз ўз маърузасида Концепцияда белгилаб берилган йўналишлар доирасида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг яхлит тизимини ташкил қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу борадаги ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлаш, керак бўлса, махсус қонунлар қабул қилиш лозимлигини, жумладан, "Ижтимоий шериклик тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида"ги, "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида", "Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар лойиҳаларини чуқур муҳокама қилиш ва уларни  қабул қилишни тезлаштириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, сиёсий партияларнинг, депутатлик органларининг жамиятимиз ҳаётидаги роли ва аҳамиятини янада ошириш, бу борада "Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенат ҳамда қуйи Қонунчилик палатасининг ролини янада кенгайтириш, фақатгина қабул қилинган қонунларнинг ижросини текшириш билан чегараланмасдан, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш, ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда, энг муҳим стратегик масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда ҳуқуқ ва ваколатларини ошириш учун Конституциямизга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шулар қаторида Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги ижро ҳокимиятларининг масъулиятини ошириш, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларда уларнинг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш ва тегишли хулосалар чиқаришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда", деган фикрни билдирди.

Бундай пухта ўйланган ислоҳотларнинг барчаси Юртбошимиз айтганидек, "Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига ўтиш" тамойилини амалга оширишда янги қадам бўлади.

Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг таклифлари билан 2013 йилга мамлакатимизда "Обод турмуш йили" деб ном берилиб, шу номдаги давлат дастури қабул қилинган эди. Ўзида эзгу мақсад ва вазифаларни мужассам этган дастур доирасида барча манбалар ҳисобидан 6 трил­лион 930 миллиард сўм ва 471 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланди.

Жумладан, жорий йилда республикамизнинг 147 та туманида 10 мингта намунавий уй-жой барпо этилди. Қишлоқ аҳолисига уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш учун қарийб 68 миллиард сўмлик истеъмол кредитлари, ёш оилаларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш учун 346 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Энг аҳамиятлиси, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди. Диққатга сазовор томони, касб-ҳунар коллежларини битирган 500 мингдан ортиқ йигит-қизлар ўз иш жойларига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, йил давомида дастур доирасида мамлакатимиз бўйича 311 миллиард сўмлик бюджет маблағи эвазига 146 та замонавий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди, 756 та таълим муассасаси, мусиқа ва санъат мактаблари, болалар спорти объектлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди. Уларнинг барчаси замонавий тиббиёт ва таълим жиҳозлари ҳамда бошқа зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Шу ўринда, "Обод турмуш йили"да вилоятимизда амалга оширилган ишлар хусусида ҳам тўхталадиган бўлсак, мазкур йил муносабати билан қабул қилинган давлат дастури ижросига 270 миллиард сўм йўналтирилди. Ушбу маблағлар эвазига 60 та объектда қурилиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 15 та таълим муассасаси, 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 4 та мусиқа ва санъат мактаби, 7 та болалар спорти объекти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоят бўйича 19 та қишлоқ массивида 600 та намунали уй-жой барпо этилди. Ушбу массивларда қиймати 3,0 миллиард сўм бўлган 14 та ижтимоий объект бунёд этилгани ва бошқа инфратузилма ва муҳандислик-коммуникация объектлари барпо этилиши халқимиз турмуш тарзини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Вилоятимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва ички йўлларни барпо этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсад учун жорий йилда 7,6 миллиард сўмлик бюджет маблағи сарф­ланиб,  55,2 километрга тенг сув тармоғи тортилиб, 32,9 минг нафар аҳоли тоза оби-ҳаётдан баҳраманд бўлган бўлса, қиймати 4,3 миллиард сўм бўлган 64 километрга яқин ички йўллар барпо этилди ва таъмирланди. Шунингдек, вилоятимиз ҳудудидан ўтган халқаро, маҳаллий ва ички йўлларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, аҳолини табиий газ, электр таъминотига бўлган талабини қондириш мақсадида амалга оширилган ишлар хусусида ҳам узоқ гапириш мумкин.

Муҳтарам Юртбошимиз ҳақли равишда таъкидлаганларидек, маънавият соҳасида эришган ютуқларимиз билан манаман, деган давлатларни ҳам ортда қолдирдик. Миллий истиқлол мафкураси, янги Конституция, янги иқтисодий сиёсат, янгича қадриятлар руҳида камол топган, замонавий билимларни чуқур эгаллаган, ўтмиш аждодларнинг маънавий меросидан баҳраманд янги авлод вояга етди. Бу авлод — бизнинг энг катта ютуғимиз, мамлакатимизнинг, халқимизнинг буюк ишончи ва таянчидир.

Мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, ҳаётга янгича қарайдиган, собиқ мустабид тузумга хос тушунчалардан озод бўлиб вояга етаётган, ўз фикри ва қарашларига эга бўлган навқирон ёшларимиз ҳаётга ишонч билан кириб келмоқда, жамиятимизда мустаҳкам ўрин олмоқда ва мамлакатимизнинг тараққиёти йўлида ҳал қилувчи кучга айланмоқда.

Бу амалий ишлар, шубҳасиз, мамлакатимизда замонавий демократик жамият қарор топаётгани, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалаётгани, иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсаётгани натижасидир. Шу маънода, олиб борилаётган оқилона сиёсат ва изчил ислоҳотлар натижаси Ўзбекистонни ривожланган демократик давлатлар қаторига киришига ва улар билан тенг ҳамкорликни олиб боришига имкониятларни яратмоқда.

Истиқлол йилларида ҳар бир йил ўзига хос номланиши, Конституция­мизда ўз ифодасини топган олий қадриятларнинг амалдаги исботи, инсон манфаатларига мос давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши халқимизнинг келажакка бўл­ган ишончини оширмоқда.

Айниқса, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2014 йилни "Соғлом бола йили", деб номланиши халқимиз қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

 Хусусан, "Соғлом бола йили" давлат дастурини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилада соғлом муҳитни қарор топтириш, оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий асбоб-ускуналар ва малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари ҳам киритилиши мўлжалланмоқда.

Қолаверса, дастурдан янги авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, таълим-тарбия ва спортнинг уйғунлигини таъминлаш, соғ­лом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидлангани ҳар биримиздан ўта масъуллик ва фидойиликни талаб этади.

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, озод ва обод Ватан барпо этиш йўлидаги муҳим қадамлар, шунинг билан бирга, халқимиз ҳаёт даражасини ошириш, соғлом авлод тарбияси, она ва бола саломатлиги, азиз аёлларимизни эъзозлаш каби устувор вазифаларни амалга ошириш йўлида муҳтарам Президентимиз фармон ва қарорлари, ҳукуматимиз қарорлари ва давлат дастурлари қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этиши табиий.

Бундай саъй-ҳаракатлар, олдимизга қўйилган олийжаноб мақсадлар, келгусидаги режалар улкан ютуқ ва марраларга эришишга, мамлакатимизда ҳар жиҳатдан ибратли ҳаёт тарзини юзага келтиришга мустаҳкам замин яратади.

Айниқса, эзгулик тамойилларига асосланган "Соғлом бола йили"да амалга оширилиши кутилаётган истиқболли ишларимиз фарзандларимиз камоли, саломатлиги, шунингдек, халқимиз фаровонлиги йўлида янгидан-янги уфқларни очиши барчамизни янада ғайрат-шижоатга чорлайди.