Навоий вилояти ҳокими Қ.Б.Турсуновнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан вилоят аҳлига байрам ТАБРИГИ

Азиз юртдошлар!

Бугун халқимиз аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган Мустақил­ли­ги­мизнинг йигирма етти йиллиги байрамини қалбларда юксак ғурур ва ифти­хор билан кенг ни­шон­ла­моқда.

Айниқса, жорий йил ушбу айёмнинг "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўз­бе­кистоним!" эзгу ғояси остида ўтказилаётганлиги барчамизга чексиз қувонч бағишлайди. Шу фур­сатдан фойдаланиб, энг азиз айёмни катта тараддуд ҳам­да меҳнат зафарлари билан қарши олаётган бутун вилоятимиз аҳлини — Истиқлолимизнинг қутлуғ йи­гирма етти йиллик байрами билан чин қал­бим­дан муборакбод этаман.

Қадрли дўстлар!

Ўтган давр ичида юртимизда эътибор қаратилмаган, янгиланмаган, ис­лоҳот амалга оширилмаган бирорта соҳа қолмади. Бу эса ўз-ўзидан ижти­моий, иқтисодий, маданий ва маънавий йўналишларда кенг кўламли ўз­гаришларга имконият яратди. Бу каби эзгу ва хайрли ишларнинг ташаб­бус­кори бўлган муҳ­тарам Юртбошимиз бизга барча соҳадагиғайрат ва шижоатлари билан ўрнак бўл­моқдалар. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъ­кид­лаганларидек, "Энг аввало, одам­ларимиз ислоҳотлар самарасини кела­жак­да эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этиш­лари зарур".

Шу жиҳатдан байрамдан байрамга қадар вилоятимизда амалга оширилган бунёд­корлик ишлари ва эришилган ютуқларга назар ташлар эканмиз, мисли кўрилмаган марралар забт этилганлигининг гувоҳи бўламиз.

Буни энг аввало, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ри­вож­лан­ти­ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте­гия­сини "Фаол тад­биркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қув­ватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижросида кў­ришимиз мумкин.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур дастур доирасида 150 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига халқимиз манфаатига хизмат қи­­ладиган 80 та чора-тадбир амалга оширилди. Энг муҳими, бу орқали фуқароларимизнинг кўп йиллик орзуси бўлган уй-жой билан боғлиқ ма­сала­ларга адолатли ечим топилди.

Ўтган йили вилоятимиз қишлоқ ва шаҳарларида арзон уй-жойлар қуриш дастурига мувофиқ 8500 нафар фуқаро замонавий хонадонларга кўчиб ўтган бўлса, жорий йилда 11 500 нафар аҳолига янги уйларнинг калитлари топ­ши­рилади.

Муҳтарам юртбошимизнинг алоҳида эътиборлари билан жорий йилда ви­лоятимизнинг 16 та қишлоғида "Обод қишлоқ" дастури доирасида 302 мил­лиард сўмлик ишлар якдиллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, "Обод маҳалла" дастури доирасида 2 та шаҳарнинг 5 та маҳалласида 64 мил­лиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш тадбирлари давом этяпти. Ис­тиқлол байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда ушбу аҳоли пункт­лари­нинг бештаси катта тантана билан фойдаланишга топширилди.

Вилоятимизда жорий йилда Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 127 миллиард сўм бўлган 93 та ижтимоий ва инфратузилма соҳа объ­ект­лари­­нинг бунёд этилаётгани эса халқимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлмоқда.

Шунингдек, "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастури доирасида ташкил этил­­ган жамғарма ҳисобидан 22,2 миллиард сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунга қадар тижорат банклари томонидан 14 нафар ёшга ўз бизнес ло­йи­ҳа­сини амалга ошириш учун 698 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шу билан бирга, "Ҳар бир оила — тадбиркор" Давлат дастури доирасида 70,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бу ҳар бир оила тад­­биркорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Вилоятимизда барча соҳалар каби, қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва то­­морқа ер эгалари кенгаши ҳузурида ташкил этилган жамғарма ҳисобидан 2,7 миллиард сўм маблағлар тижорат банкларига ажратилиб, бугунги кунга қадар 16 та деҳқон, ер эгалари ва фермерларга жами 201 миллион сўм имтиёзли кредит сифатида тақдим этилди.

Аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида бу йил ви­лоя­тимизда 36 мингта иш ўрни яратиш борасида тизимли ишлар олиб бо­рилмоқда. Шу мақсадда, 2018-2019 йиллар давомида 493 та янги лойиҳанинг ишга туширилиши бу муаммони ижобий ҳал этишга замин яратади.

Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳтарам юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарор асосида 50 та уй-жойга муҳтож, 250 та уй-жойи таъмирталаб, 700 та маиший техника во­ситаларига эҳтиёжи бўлган ва 60 та тиббий ёрдамга муҳтож оила муам­моларининг ижобий ечими учун 12,9 миллиард сўмлик маблағлар йўнал­тирилаётгани ҳам ижтимоий ҳимоянинг ёрқин исботидир. Бугунги кунга қадар ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 3,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағйўналтирилди.

Шунингдек, муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон Хо­тин-қизлар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан вилоятда оғир вазиятга тушиб қолган аёлларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,7 миллиард сўм маблағ ажратилгани амалий ишларимизнинг яна бир кўринишидир. 

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимизда саховатпеша корхона, таш­килот ҳамда тадбиркорларимиз томонидан 76,8 миллиард сўмлик ҳо­мий­лик ишлари амалга оширилди. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси, "Navoiyazot", "Qizilqumsement", "Navoiy issiqlik elektr stan­siyasi" ак­циядорлик жамиятлари ва бошқа бундай хайрли ишларга ўзининг бе­миннат ҳиссасини қўшган ташкилотларнинг саховатини мамнуният билан эъти­роф этамиз.

Айни кунда вилоятимизда 26 минг нафардан зиёд фарзандларимиз мак­таб­гача таълим муассасаларига қамраб олинган. Жорий йилда 11 та янги боғча бунёд этилган бўлса, 12 тасида реконструкция қилиш ва му­кам­мал таъ­мирлаш ишлари якунланмоқда. Бундан ташқари, тадбир­кор­ларимиз то­монидан 120 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилаёт­гани яна 11 минг нафардан ортиқ болажонларимизнинг замонавий тарбия мас­канларига қамраб олинишига имкон яратади. Натижада 50 фоиз, яъни 40 минг нафарга яқин фарзандларимиз мактабгача таълим муасса­са­ларига жалб этилади.

Албатта, бу ютуқлар вилоятимиз аҳлининг ҳалол, пок ва фидокорона меҳ­нат­ларининг самарасидир. Бундай меҳнат эса ҳар доим муҳтарам Юртбоши­миз­нинг эътиборида бўлиб келмоқда.

Мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма етти йиллиги байрами арафасида мам­­ла­ка­тимиз раҳбарининг фармонига асосан бир гуруҳ вилоятимиз фаол­ларининг давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганликлари фик­ри­­миз­нинг ёрқин исботидир. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор уларни Ва­та­ни­мизнинг юксак мукофотлари билан табриклаймиз.

Азиз дўстлар!

Яна бир бор Сизларни Истиқлол айёми билан чин қалбимдан самимий му­боракбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хона­дон­ларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Юртимиз тинч, ос­монимиз мусаффо, халқимиз ҳамиша омон бўлсин!