Ҳокимликнинг ахборот хизмати

Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозими алоҳида штат бирлигида вилоят ҳокимининг 26.10.2006 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2006 йилдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарори ҳақида”ги 255-Қ-сонли қарори билан ташкил этилган ҳамда ушбу қарор асосида тасдиқланган намунавий Низомига эга.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вилоят ҳокимининг 18.01.2011 йилдаги “Вилоят ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмаларининг вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-14-сонли қарори билан тасдиқланган ўз лавозим йўриқномасига эга.

 

Ахборот хизмати раҳбари вазифалари:

Вилоят ҳокимлигининг ахборот соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ишларини олиб бориш, вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига ҳудуд ҳаётига оид муҳим ва долзарб янгиликларни тайёрлаб бериш, вилоят ҳокимлиги фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар кўламини матбуотда кенг ёритишни ташкил этиш, матбуот анжуманлари, бринфинглар, очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва бошқа функциялар. Вилоят ҳокимлигининг (navoi.uz) расмий веб-сайтига маълумотлар жамлаш, киритиш ва янгилаш учун маъсул.



 

Аслонов Отабек Олим ўғли

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

1982 йил 4 мартда Навоий вилояти, Кармана туманида туғилган, маълумоти олий, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий Университети тугатган, мутахассислиги журналист.             

 

 

Ахборот хизмати юридик манзили ва боғланиш телефонлари:

210100. Навоий вилояти, Навоий шаҳри,

Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77-“А”-уй,

Телефон (факс)229-62-18,

Электрон почта: pressa@nv.uz

 

ПРЕСС PЕЛИЗ 

“Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 2015 йилги фаолияти натижалари ва 2016 йилдаги муҳим вазифалар”

Жорий йилнинг 19 февраль куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг “2015 йилги фоалияти натижалари ва 2016 йилдаги муҳим вазифалари тўғрисида” йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияcининг аъзолари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида дастлаб журналистлар учун “Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 2015 йилги фаолияти натижалари ва 2016 йилдаги муҳим вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 Анжуманда давомида комиссия аъзолари томонидан “2016 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”ни амалга оширилиши, шунингдек, мазкур соҳада ижтимоий шерикликни ривожлантиришга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқоралик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш”, “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат дастури”ни амалга оширилиши, шунингдек, мазкур соҳада ижтимоий шерикликни ривожлантиришга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги маърузалар тингланди.

 Шунингдек, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган грант лойиҳаларини амалга оширилиши ҳақида нодавлат нотижорат ташкилотларининг олиб бораётган фаолияти хусусида”ги маъруза ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Йиғилишда алоҳида таъкидландики, республикамизда муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ҳаётимизга изчил татбиқ этиб келинмоқда, йилдан-йилга фуқаролик жамиятининг иқтисодий негизи мустаҳкамланиб, мамлакатимиз ҳаётида нодавлат тузилмалари, жамоат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти тобора такомиллашмоқда.

Пухта ўйланган мазкур сиёсатни амалга ошириш натижасида бугун мамлакатимизда ижтимоий шерикликнинг турли шакллари ривожланиши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратилди.

Шу боис, Юртбошимиз томонидан муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларини иштирокини ҳуқуқий асосини яратиб берадиган қонун ҳужжатлари мажмуасини ишлаб чиқиш лозимлиги хусусида фикр билдирилиб, “Ижтимоий шериклик туғрисида”ги Қонунини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди ҳамда давлат органларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, ҳудудий дастурларини, шунингдек, норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини таъминлаш мақсадидаги 2014 йил 25 сентябрда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

 Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтириш учун янада кенг имкониятларнинг ҳуқуқий негизини яратди.

Ушбу қонунга мувофиқ, жойларда ижтимоий, социал-иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш мақсадида мазкур қонуннинг 18-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши ҳузурида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси шакллантирилди.

Хусусан, ўтган 2015 йилнинг 14 июль куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги V-сессияси қарори билан депутатлар, вилоят хокимлиги, адлия ва молия бошқармаси ва бошқа ННТ вакиллари фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари орасидан шакиллантирилган 15 кишидан иборат комиссия таркиби ва намунали регламенти тасдиқланди.

  Ҳисобот йилининг 11 августида комиссиянинг 1-йиғилиши бўлиб ўтди ва мазкур йиғилишда комиссия фаолиятининг 2-ярим йиллик иш режаси ва комплекс дастури комиссия аъзолари томонидан тасдиқланиб олинди. Комиссия аъзоларининг ишчи гуруҳлари шакллантирилди ва уларнинг асосий вазифалари белгиланиб олинди ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларининг ўз вазифалари юзасидан ахборот бериш механизми яратилди.

Шунингдек, комиссиянинг биринчи йиғилиши давомида “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Иш режага кўра 2015 йилнинг 18 сентябрда жамоатчилик комиссиясининг комплекс дастури асосида 2-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда “2014-2018 йилларда Ўзбекистон репродуктив саломатликни янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича давлат Дастурини амалга оширилиши доирасида ижтимоий шериклик ҳолати хақида” вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахбороти тингланди, дастурни амалга ошириш жараёнида ННТларни жалб этилиши даражасини ошириш, дастур доирасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавфсиялар ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги фаолият юритаётган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Фонд томонидан эълон қилинган грант танловларида 13 нафар ННТ вакиллари ғолибликни қўлга киритиб, вилоятимиз ахолисининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган мақсадлар учун 245 миллион сўмдан ортиқ маблағларни йўналтириш имкониятига эга бўлди.

Йиғилиш давомида жамоатчилик Комиссиясининг 2016 йилда ўз олдига қўйилган устувор вазифалари ҳам белгилаб олди.

Мунозара ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида журналистлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

“Вилоят оммавий ахборот воситалари – ривожланиш босқичида”

Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да 2015 йил 22 декабрда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Навоий вилояти ҳокимлигининг 2016 йил I-ярим йиллигида Матбуот анжуманлари ўтказиш бўйича иш режасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорига мувофиқ вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Вилоят оммавий ахборот воситалари – ривожланиш босқичида” мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси, вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида кун тартибидаги масалага алоқадор тегишли масъулларнинг маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори асосида вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида бир қатор ижобий ишлар амалга оширлаётгани таъкидланди.

 Маърузада таъкидланганидек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда, расмий веб-сайтларга қўйилаётган талаблар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, бугун дунё мамлакатлари Интернет орқали тараққиётга юзланмоқда. Кундан кунга бу талабга эҳтиёж ошиб бораяпти. Шу боис, мустақил Ўзбекистон ҳам бу борада ўзининг стратегик йўлини танлаб, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилаётир, бу борада муҳим қонун ва қонуности ҳужжатлари, қарор ва дастурлар амалга тадбиқ этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматларининг кўрсатилишини тартибга солиш бўйича 2014 йил 10 январда вилоят ҳокимининг Қ-10-сонли қарори қабул қилинган.

Бугунги кунда вилоятимизда расмий веб-сайтларига эга бўлиши зарур деб топилган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аксарияти ўз расмий веб-сайтлари фаолиятини йўлга қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорига мувофиқ

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси;

рейтингли баҳолашни амалга ошириш схемаси;

расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар тасдиқланган.

Рейтингли баҳолаш 100 балли шаклда бўлиб, у 4 та асосий йўналишда кўриб чиқилиши белгиланган. Жумладан, расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш (50 фоиз), Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлар айланиши (26 фоиз), Ахборот хавфсизлиги (20 фоиз), Ташкилий жиҳатдан баҳолаш (4 фоиз)ни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 355-сонли қарори талаблари бажарилишини мониторинг қилиш учун 150 дан ортиқ саволларни ўзида жамлаган NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган. Таъкидлаш жоизки, NIS.UZ орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича такомиллаштириш чора-тадбирлари кўриб борилмоқда.

Жумладан, олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган вақт оралиғида қарийб барча туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят ташкилот ва корхоналари расмий веб-сайтлари фаолиятини тегишли қонунчилик талаблари доирасида ташкил этишга, хизматлар кўлами ва маълумотлар базасини бойитишга, сифат ва савиясини оширишда ижобий натижаларга эришилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида республикамизда, жумладан, вилоятимизда ҳам оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Навоий вилоятида сўнгги йилларда матбуот соҳасига қаратилаётган эътибор, бу борада эришилаётнган ютуқлар, салмоқли натижалар анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Истиқлол йилларида ОАВ сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтилди. Агар 1991 йилда 395 та оммавий ахборот воситалари фаолият юритган бўлса, 2015 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари сони қарийб 1422 тага етган, жумладан, 688 газета, 295 журналлар, 15 ахборот бюллетенлари, 4 ахборот агентликлари, 65 ТВ, 31 радио, 324 веб-сайтлар.

Хусусан, вилоятимизда оммавий ахборот воситалари сони 44 тани ташкил этиб, 30 газета, 6 журнал, 7 ТВ, 1 радио фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг веб-сайтлари ташкил этилиб,  ўз фаолиятлари тўғрисида жамоатчиликка доимий ахборот тарқатиб келаяпти. 

Буни 1991 йилги кўрсаткич билан таққослаганда, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ сони деярли 3,6 марта ошганлигини кўришимиз мумкин.

Шу билан бирга матбуот анжуманида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш борасидаги миллий меъёрий-ҳуқуқий база ҳамда ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқини таъминловчи ҳуқуқий механизмлар яратилганлиги хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Матбуот анжумани якунида журналистларнинг саволларига тегишли мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди ва соҳани янада ривожлантириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фольклор жамоалари ва бахшиларнинг “НУРЛИ НАВОЛАР” Республика фестивали

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Навоий вилояти ҳақида сўз кетганда беихтиёр Президентимизнинг: “Навоий вилояти деганда, кўз олдимизга буюк шоиримиз Алишер Навоий номини қадрлайдиган, меҳрибон, меҳнатсевар, олийжаноб одамлар, бунёдкор меҳнат билан банд кўп миллатли халқ пайдо бўлади”-деган сўзлари ёдимизга  тушади. Вилоятда мустақиллик йилларида, яъни, тарихан қисқа муддат – 25 йил ичида жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Навқирон вилоят ҳар тарафлама ривожланган обод ҳудудга айланди. Айниқса, саноат ва кончилик соҳаларида эришилаётган ютуқлар ҳар қанча эътирофга лойиқ.

Шу ўринда Навоий вилоятининг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихини эсламасдан бўлмайди. Вилоят ҳудудида аждодларимизнинг муборак қўллари билан бунёд этилган ўнлаб тарихий обидалар, зиёратгоҳлар унинг кўп асрлик ўтмишидан гувоҳлик беради.

Тарих саҳифаларига Нур шаҳри дея муҳрланган Нурота – вилоятнинг ана шундай  қадимий ва муқаддас туманларидан биридир. Нуротанинг муҳим жиҳати – бу унинг қадимий зиёратгоҳ маскан эканлигида. Азал-азалдан бу шаҳарда муқаддас чашма ва азиз авлиёларнинг қабри ҳамда улуғ қадамжолар мавжудлиги эътироф этилиб, уни “Нури-Ато”, “Нури-худо”, “Кичик Макка” дея улуғлашган. Шўролар даврида бу табаррук қадамжолар эътибордан четда қолдирилганлиги ва тақиб этилганлиги туфайли хароба ҳолига келиб қолган эди.Уларни зиёрат қилиш, аждодларимизни ёд этиш тақиқланган эди. Мустақиллик шарофати ва Юртбошимиз раҳнамолигида юртимиздаги барча муқаддас қадамжолар каби Чашма мажмуаси ҳам қайта таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди ва обод масканга айлантирилди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази жамоаси ва вилоятнинг маданият ходимлари томонидан олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун бу ерда яшаб ўтган аждодларимизнинг меросини ўрганиш, муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аён бўлмоқдаки, Нуротада умргузаронлик қилган аждодларимиз қолдирган мерос шаҳар тарихи каби қадимий, қадрли ва унитилмасдир.

Нурота юртимизнинг азиз ва муқаддас эканлигига кичик бир мисол, холос. Аслида жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир қарич ери табаррук, уни кўзимизга суртиб, тавоф қилиш бизнинг фуқаролик бурчимиздир. Юртбошимиз таъбири билан айтганда: “Бу оллоҳнинг назари тушган юрт”. Шунинг учун: “...шу юртдда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур.”

Истиқлолга эришганимиздан кейин Президентимиз раҳнамолигида муқаддас юртимиз кундан кун гуллаб-яшнаб, ҳаётбахш нурларга йўғрилиб бораётганлиги барчамизни бирдек қувонтиряпти. Бугун юртимиз, ҳаётимиз нурли, эртанги кунимиз – Истиқболимиз нурли. Ҳатто, қалбларимиз ҳам нурли орзу мақсадларга тўлиб турганлиги халқимизнинг нурли чеҳраларида акс этиб турибди. Ана шу нурафшонлик куй–қўшиқларимизга ҳам кўчаяпти.

Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида юртимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган фольклор жамоалари ва бахшилар иштирокидаги республика фестивали “Нурли наволар” деб номланди.

Ушбу хайрли ишни амалга оширишда Навоий вилояти ҳокимлиги ва вилоят аҳлининг қўшаётган ҳиссаси, кўрсатаётган жонкуярлигини алоҳида эътиборга лойиқ. Шунингдек, бу фестивални ўтказиш ишига Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлик қилмоқда.

Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қадимий фольклор ва бахшичилик санъати билан ўтмиш маданий ёдгорликларимиз тарихининг ўзаро боғлиқлигини, узвийлиги ва улуғворлигини ҳамда уларни буюк маънавиятимизнинг ҳақиқий сарчашмалари эканлигини кенг тарғиб қилиш, ёшларни аждодларимизнинг маънавий меросидан баҳраманд этиш, уларда миллий ғурур, Ватанга садоқат туйғуларини таркиб топтиришдан иборат. Бу маънавий-маърифий тадбир янги-янги истеъдод соҳибларини кашф этиб, ёшларга тарихимизни англатиш, уларда авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган қадимий фольклор қўшиқлари ва бахшичилик санъатига бўлган юксак ҳурмат ва эътиборини янада кучайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, фестивал доирасида миллий халқ ўйинлари ва анъанавий майдон томошалари санъати намоёндаларининг дастурлари ҳам намойиш этилади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидан “Шуъла”, Андижон вилоятининг “Ёр-ёр”, Наманган вилоятидан“Ёр-ёр”, Бухоро вилоятининг “Вардонзе наволари”, Жиззах вилоятининг “Зомин сайқали”, Самарқанд вилоятининг “Бешқарсак”, Сирдарё вилоятининг “Бодом гуллари”, Сурхондарё вилоятининг “Бойсун”, Тошкент вилоятининг “Заррин япроқлар”, Фарғона вилоятининг “Қўқон ёр-ёри”, Хоразм вилоятининг "Хоразм" ва “Мерос”, Қашқадарё вилояти “Ризвонгул”, шунингдек, фестивал мезбони бўлган Навоий вилоятидан “Нуржаҳон”, “Хушон-замон”, “Кармана юлдузлари”, “Сардоба”, “Ёр-ёр” каби энг намуналифольклор-этногафик халқ ансамбллари ҳамда юртимизда ижод қилаётган таниқли бахшилар иштирок этишади. Ҳар бир фольклор жамоаси ўз ҳудудига хос либослар ва қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган дастурларини намойиш этадилар.

Шубҳасиз, фольклор қўшиқлари ижрочилари ва бахшилар иштирокидаги “Нурли наволар” Республика фестивали юртимизнинг мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлади. Бу тадбир янги-янги истеъдод эгаларини кашф этиб, ёшларимизни қадимий санъатимизга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга хизмат қилади. 

 

АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

 Кўчириб олиш (Формати: .doc, ҳажми: 69 kb)

 

Навоий вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги фойдаланиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар

Р Ў Й Х А Т И

Ахборот номи
1

Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар

2 Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборотлар, худди шунингдек унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)
3 Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)
4 Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборотлар
5 Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар
6 Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар
7 Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотлар
8 Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган банк сири, шахсни суғурталаш ва васият сири
9 Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фаолияти билан боғлиқ маълумотлар
10 Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар, улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар

 

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Навоий вилояти ҳокимлиги очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир

бўлиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 Мазкур низом “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ахборотдан фойдаланувчи-ларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.
2. Мазкур низом талаблари Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этиш учун таклиф этилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Навоий вилояти ҳокимлигининг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
5. Навоий вилояти ҳокимлиги ахборотдан фойдаланувчиларнинг танишиб чиқишлари учун бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ва (ёки) махсус ажратилган жойларида очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт ҳамда бошқа зарур ахборотлар ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситаларга мажлис ўтказилишидан камида уч кун олдин жойлаштиришлари шарт.

2-боб. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши

6. Ахборотдан фойдаланувчи Навоий вилояти ҳокимлигининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш учун Навоий вилояти ҳокимлигига сўров билан мурожаат қилади. Сўров «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
Ахборотдан фойдаланувчининг идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўровлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
7. Сўров келиб тушган куни у Навоий вилояти ҳокимлигитомонидан алоҳида махсус журналда рўйхатга олинади ва зудлик билан кўриб чиқилади. Мазкур журнал ҳайъат масъул котиби томонидан юритилади.
8. Сўровга асосан ҳайъат масъул котиби ахборотдан фойдаланувчини очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этувчилар рўйхатига киритади ҳамда бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилади. Очиқ ҳайъат мажлисининг ўтказилиш санаси, вақти ёки жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилинади.
9. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади.
10. Ахборотдан фойдаланувчи очиқ ҳайъат мажлисига келмаган тақдирда, ҳайъат масъул котиби томонидан бу ҳақда махсус журналга ёзиб қўйилади.
11. Навоий вилояти ҳокимлиги мавжуд имкониятларидан ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, очиқ ҳайъат мажлиси ўтказиладиган залда ахборотдан фойдаланувчилар учун жой тайёрлайди. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси ўтказиладиган залга махсус журналдаги қайд этиш кетма-кетлиги асосида жойлаштирилади.
Ахборотдан фойдаланувчилар сонининг кўплиги сабабли, уларни очиқ ҳайъат мажлиси ўтказилаётган залга жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, улар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган хонага жойлаштирилиши мумкин.
12. Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган алоҳида хона жиҳозлаб қўйилади.
13. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси бошлангунга қадар белгиланган жойга етиб келиши, рўйхатдан ўтиши ва белгиланган жойга ўтириши лозим. Ахборотдан фойдаланувчилар раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган тақдирда, кечикиб келган ҳисобланади ва ҳайъат мажлисига қўйилмайди.
14. Ахборотдан фойдаланувчи Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган очиқ ҳайъат мажлисининг регламентида белгиланган тартибда мажлисда ҳайъат аъзоларига саволлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
15. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан ҳайъат мажлислари давомида ҳайъат мажлиси муҳокамасига тааллуқли бўлмаган ва ушбу мажлисда муҳокама қилинмаган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган ёки саволлар билан мурожаат этилган тақдирда, унга мазкур масала бўйича ахборот олиш тартиби тушунтирилади.
16. Ахборотдан фойдаланувчи ҳайъат мажлиси ўтказилаётган вақтда тартибни бузмаслиги шарт. Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузган тақдирда, раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилади.
Ахборотдан фойдаланувчи тартибни такроран бузган тақдирда, у раислик қилувчи томонидан мажлис ўтказилаётган залдан чиқариб юборилади. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайъат масъул котиби далолатнома тузади ва далолатнома раислик қилувчи томонидан имзоланади.
17. Ахборотдан фойдаланувчиларга очиқ ҳайъат мажлисини фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзиш воситаларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.
18. Ҳайъат мажлиси баённомасида очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлган ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштироки ҳақида тегишли маълумотлар кўрсатилиши лозим. 

3-боб. Якуний қоида

19. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 25 ноябрдаги 140-мҳ-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Вилоят ҳокимлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторингини олиб бориш ва комплекс баҳолаш бўйича

МОНИТОРИНГ ГУРУҲИ ТАРКИБИ

Гуруҳ аъзоси Ф.И.Ш.

Лавозими
1

Бозоров Муҳиддин Муртазаевич

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси, Зарафшон шаҳар ҳокими, гуруҳ раҳбари
2 Умирзоқов Жаҳонгир Абдураззоқович Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи
3 Тешаев Фозил Исматуллаевич Вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
4 Жайнаров Акбар Шомуродович ФЖШМҚМИ масъул ходими
5 Эргашев Дилшод Ҳамдам ўғли Вилоят адлия бошқармаси масъул ходими
6 Бекова Сайёра Вилоят давлат архиви бошқармаси бошлиғи
7 Қарчиғаев Ҳамидулло Абдураҳмонович Вилоят телеридиокомпанияси директори
8 Жўраев Абдумажид Ирисович “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружби”газеталари таҳририяти ДК бош муҳаррири
9 Фармонов Хуршид Пирмаматович “Компьютерлаштириш маркази” УК директори
10 Эшбоев Темур Абдурасулович Ўзбекистон Журналистлари ижодй уюшмаси вилоят бўлими раиси
11 Бобоқулова Клара Темировна Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят вакили

Навоий вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга

масъул бўлган мансабдор шахслар

Р Ў Й Х А Т И

Мансабдор шахс Ф.И.Ш. Лавозим Телефони Электрон манзили
1 Раззоқов Улуғбек Раҳматуллаевич Вилоят ҳокими ўринбосари (0436) 229-62-50 u.razzokov@nv.uz
2 Расулов Комил Исмоилович Вилоят ҳокими ўринбосари (0436) 229-62-33 k.ismailov@nv.uz
3 Ҳамроев Соли Фармонович Вилоят ҳокими ўринбосари (0436) 229-62-64 s.hamroyev@nv.uz
4 Садикова Насиба Халиловна Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси (0436) 229-62-09 n.sadikova@nv.uz
5 Мусурманов Ғофир Эшпўлатович Вилоят ҳокими ўринбосари (0436) 229-62-41 a.sultonov@nv.uz
6 Аслонов Отабек Олим ўғли Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати етакчи мутахассиси (0436) 229-62-18 pressa@nv.uz

Изоҳ: Навоий вилояти ҳокимлиги мансабдор шахслари лавозимлари ўзгарган тақдирда, ушбу мажбуриятларни бажариш янги тайинланган мансабдор шахс зиммасига юклатилади.