Халқаро ташкилотлар билан алоқалар

 

Навоий вилоятида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида маълумот

(2015 йил якуни бўйича)

 

        2016 йил 1 январ ҳолатига Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 55 тани ташкил этади.
     Шундан, ҳудудлар кесимида Навоий шаҳрида 18 та, Зарафшон шаҳрида 4 та, Кармана туманида 23 та, шундан “Навоий” ЭИИЗ ҳудудида 18 та, Конимех, Навбахор ва Қизилтепа туманларида 2 тадан, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Хатирчи туманларида 1 тадан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар мавжуд.
      Ушбу корхоналар қуйидаги 16 та давлатлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган: Россия билан 11 та, Ж.Корея билан 9 та, Хитой билан 6 та, Буюк Британия билан 6 та, АҚШ билан 3 та, Туркия билан 3 та, Канада, БАА, Латвия, Италия, Сингапур ва Ҳиндистон давлатлари билан 2 тадан, Панама, Эрон, Нидерландия, Лихтенштейн ва Белиз давлатлари билан 1 тадан.
    Мазкур корхоналардан 6 таси 100% чет эл инвестицияси иштирокида ташкил қилинган корхоналар бўлиб, 49 таси ҳамкорликда ташкил қилинган қўшма корхоналардир.
     Вилоятда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар иқтисодиётнинг турли тармоқларида, жумладан 4 таси кимё саноатида, 4 таси озиқ-овқат саноатида, 7 таси енгил саноатда, 8 таси қурилиш материаллари саноатида, 6 таси электротехника саноатида, 12 таси машинасозлик ва металга ишлов беришда, 1 таси тиббиёт соҳасида, 1 таси балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлашда, 3 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, 5 таси хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамда 4 таси бошқа йўналишда фаолият кўрсатмоқда.
2015 йилда вилоятда фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналардан олинган тезкор маълумотларга кўра улар томонидан жами 283,0 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 30 млн. доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинган. Ушбу корхоналарда жами 2753 та ишчи ходим фаолият юритмоқда.
      2015 йилда вилоятда 2 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхона – “Base Navoi Investment” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси ва “Orianna Yarns Textile” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ташкил қилинган бўлса, 2 та корхона “National Plast” ҳамда “Green Line Profil” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма қорхоналари вилоят Адлия бошқармасидан қайтадан рўйҳатдан ўтказилди.
      Вилоятда хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб этган ҳолда корхоналар ташкил этиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида муайян амалий ишлар амалга оширилмоқда.
     Жумладан, Навбаҳор туманидаги “BRIGHT NAVOI TEXTILE” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси томонидан 2015 йил давомида 295,0 минг доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, қарийб 8,0 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
       Шунингдек, “Навоий” ЭИИЗда ҳудудида "Smart Communications" Ўзбекистон - Буюк Британия қўшма корхонасида 385,0 минг долларлик хорижий ҳамда 137,5 минг долларлик ички инвестициялар жалб қилиниши эвазига мобил телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ишлаб чиқариш фаолиятини бошлади. Мазкур корхонада 40 та янги иш ўрни яратилди ва 2015 йилда ярим миллиард. сўмлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарди.
       Хорижий инвестициялар асосида ташкил этилган корхоналарга қонунларда белгиланган солиқ имтиёзларини бериш орқали уларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
     Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4059 сонли Фармони асосида “Навоий” ЭИИЗ ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарга 2011-2013 йиллар давомида 6,7 млрд. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. 2014 йилда 10,7 млрд. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Шундан 5,5 млрд. ягона солиқ тўлови бўйича бўлса, 787 млн. сўми эса йўл жамғармаси, таълим жамғармаси, пенсия жамғармалари учун тўловларга тўғри келади.
     Худди шундай, Навоий шаҳридаги “Навбахор текстил” чет эл корхонаси томонидан 2015 йил давомида қиймати 20 млрд. сўмдан ортиқ калава ип маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 10,0 млн. доллардан ортиқ маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинган.

Кўчириб олиш:

 

Навоий вилоятида хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналарнинг фаолияти тўғрисида маълумот (жадвал)

  (2016 йил 1 январ ҳолатига)

 (Формати: .xls,  Ҳажми: 64 Кb)