23.11.2018 Вилоят ҳокими, сенатор К.Б.Турсуновнинг Навоий шаҳри ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг 60 йиллик юбилейи тантанасидаги СЎЗИ

Ассалому алайкум азиз меҳмонлар,

Қадрли анжуман иштирокчилари!

Энг аввало, Сизларни ва Сизлар ор-қали барча навоийликларни, кончилик соҳаси фидойиларини гўзал ва ҳамиша навқирон Навоий шаҳри ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” ташкил топ-ганлигининг 60 йиллик байрами билан самимий табриклайман.

Шу ўринда алоҳида эътироф этиш ке-ракки, муҳтарам Юртбошимизнинг ташаб-буслари билан жорий йилнинг 18 октябрида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қи-линган “Навоий шаҳри ва “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхо-наси ташкил топганлигининг 60 йилли-гини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарор нафақат кўп миллатли шаҳаримиз фуқаро-ларини, балки кўп минг сонли корхона жа-моаси ҳамда барча вилоятимиз аҳлини руҳ-лантириб юборди.

Бу эътибор учун аввало вилоятимиз аҳли номидан муҳтарам Юртбошимизга ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 Қадрли тадбир иштирокчилари!

Буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби номи билан аталувчи шаҳримизнинг пай-до бўлиши бевосита Навоий кон ме-таллургия комбинати фаолияти йўлга қўйилиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Зеро, бундан 60 йил муқаддам қақ-раган чўл ўрнида шаҳарсозлик та-лаблари асосида кўркам шаҳар бунёд эти-ши халқимизнинг чинакам матонат тим-соли бўлди. Қисқа  фурсатларда Навоий шаҳрининг  Республикамиздаги энг ёш, коммуникация тармоқлари энг ривож-ланган, фаровон яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳудудга айланганлиги фикримизнинг яққол да-лилидир. Айни пайтда шаҳарда қарийб 150 мингга яқин 100 дан ортиқ миллат вакиллари, аҳил-иноқликда ҳаёт кечир-моқда. 5 дан ортиқ маданий марказлар самарали фаолият юритмоқда. 

Навоий шаҳрида сўнгги ўн йилда юксак архитектура намуналари асосида 3295 хонадонли 76 та кўп қаватли уйлар, 32 та ижтимоий соҳа объектлари, хусусан 14 та тиббиёт, 5 та таълим муассаса-лари ҳамда 13 та замонавий меҳмон-хона қад ростлагани халқимиз бунёд-корлигининг, яратувчанлигининг ҳаётий исботидир, албатта.

Айниқса, тиббиёт соҳасидаги бунёд-корлик ва замонавий тиббий жиҳозла-нишлар натижасида шаҳар аҳолиси-нинг 2000 йилларда ўртача умр кўриши 70,3 ёш бўлган бўлса, бугун бу кўр-саткич 74,1 ёшни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган 561 та саноат корхонала-рида 40,4 минг нафар аҳолининг банд-лиги таъминланган. Биргина, 12 та йи-рик саноат корхоналари, хусусан “На-воий кон металлургия комбинати”, “Навоийазот”, “Навоий иссиқлик элект-ро станцияси”, “Бахт текстил”, “Навба-ҳор текстил”, “Навоий электрокимё” заводи сингари дунёга машҳур корхоналарнинг ўзида 26 минг нафар аҳоли меҳнат қилмоқда.

Навоий шаҳрида яратилган кенг им-кониятлар ва қулай тадбиркорлик муҳити чет эл инвесторларини ҳам ўзига мафтун этиб келмоқда.

Бунинг натижасида бугунги кунда ша-ҳарда 15 та давлат билан 35 та қўшма корхоналарнинг самарали фаолияти йўлга қўйилди.

Шаҳарда қишлоқ хўжалиги маҳсу-лотлари ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, шаҳарда 87 та иссиқхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда ўртача ҳар йили 4 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, нафақат ички бозорни тўлдирмоқда, балки хорижга экспорт ҳам қилинмоқда.

  Сўнгги ўн йилда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари сони 2 ба-робарга, халқ истеъмоли моллари иш-лаб чиқариш ҳажми 3 баробарга, жами хизматлар ҳажми 3 баробарга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 4 баробарга ошганлиги ҳам шаҳар аҳо-лиси турмуш фаровонлиги юксалаётган-лигидан далолат беради.

Эътироф этиш жоизки, мустақиллик йилларида Навоий шаҳридан 300 нафар-дан ортиқ фидойи инсонларнинг турли даражадаги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги улар меҳнатига берилган муносиб баҳодир.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита раҳнамоликларида Навоий кон-метал-лургия комбинати, унинг кўпмингсонли ва кўпмиллатли  меҳнат жамоаси ўзининг эришган ютуқлари билан нафақат ви-лоятимиз балки бутун мамлакатимиз халқининг юксак эътибори ва эҳтиромига сазовор бўлди.

Чунки, саҳро бағридаги чинакам мўъ-жизалар бўлмиш, бир-биридан кўркам замонавий бино ва иншоотлар, маданият ва спорт объектлари, нуфузли таълим муассасалари, дам олиш ва соғломлаш-тириш масканларига эга Навоий, Зараф-шон, Учқудуқ каби шаҳарларнинг вужудга келиши ва тараққий этишида, бир сўз билан айтганда Қизилқум саҳросига чинакам ҳаёт бахш этишда Комбинатнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Мамлакатимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар даврида Навоий кон-метал-лургия комбинати, унинг кўпминг сонли жамоаси учун ҳам янги уфқлар очил-моқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббус-лари билан яқин ўн йилликда комбинатни ривожлантириш дастури қабул қилингани, унга кўра, 2017–2026  йилларда умумий қиймати уч миллиард доллардан ортиқ маблағлар эвазига 27 та инвес-тициявий лойиҳа амалга оширилиши белгилангани барчамизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Бунинг натижасида корхонада қим-матбаҳо металларни ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга кўпайиб, 30 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида Ауминзо-Амантой олтин конларини ўзлаштириш учун Навоий кон-металлургия комбина-тининг 5-гидрометаллургия заводига та-мал тоши қўйилгани ҳам соҳага қарати-лаётган юксак эътиборнинг амалий ифо-даси бўлди.  

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мус-тақиллик йилларида Учқудуқда 3-гид-рометаллургия заводи, Қўшработ тума-нида замонавий 4-гидрометаллургия заводи ҳамда Қизилқум фосфорит мажмуаларининг бунёд этилгани вило-ятимиз саноат салоҳиятини янада юк-салтиришда муҳим ўрин тутди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан комбинатда ишлаб чиқаришни модерни-зация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, экспорт салоҳиятини ошириш-га алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида, мустақиллик йил-ларида комбинатда ишлаб чиқариш ҳаж-ми қарийб 2 баробарга ошди.

Айни пайтда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган рангли металлнинг 85 фоизи комбинат ҳиссасига тўғри кела-ётгани ҳам фикримизни исботлайди.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Фурсатдан фойдаланиб Сизларни яна бир бор Навоий шаҳри ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” ташкил топ-ганлигининг 60 йиллиги байрами билан  чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломат-лик, бахту саодат, хонадонларингизга тинч-лик-осойишталик, файзу барака тилайман.

Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, жо-нажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша му-саффо бўлсин!

Эътиборларингиз учун раҳмат!