Бугун: 16 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Home Page > > САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА


Инсон ҳаёти давомида ҳамиша нимагадир эхтиёж сезиб яшайди. Орзуларнинг, ўй-хаёлларнинг эса чек-чегараси йўқ. Шунга яраша муаммо ва ташвишлар ҳам ҳамиша биз билан ҳамқадам. Олдимизда турган муаммолар гирдобида ўралашиб қолганимизда, тегишли масъулларга мурожаат қиламиз, албатта. Масалаларнинг айрими шахсий, баъзилари эса ижтимоий муаммода иборат бўлади. Аммо уларга ечим топиш керак. Бугун мамлакатимизда ҳар бир мурожаат эътиборда. Мурожаатларни эшитиш, ўрганиш, моҳиятини тушуниш ва ижобий ҳал этиш механизми яратилди.  

Нурота туманидаги марказий истироҳат боғида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабулда ҳам ҳудуд аҳлининг ҳар бир мурожаати алоҳида эътиборга олинди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 42 та масалаларни ўз ичига олган 31 та мурожаат йўлланди. Уларнинг 11 таси жойида ечимини топган бўлса, 9 тасига қонуний тушунтириш берилди. Қолган 22 та мурожаат муддат талаб қилганлиги боис, уларни қаноатлантириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Эътироф этиш керакки, сайёр қабуллар халқ билан мулоқотга мустаҳкам замин яратмоқда.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 737 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus