Бугун: 14 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Home Page > > Республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режаси тўлиқ бажарилди


Республика бюджет ташкилотларига 2018 йил учун кўмир етказиб бериш режаси 100 фоизга бажарилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, ҳудудларга жами 100 минг тонна кўмир етказиб берилган. Энг кўп кўмир Наманган (19794 тонна), Фарғона (17751 тонна) ва Андижон (15509 тонна) вилоятларига, энг оз миқдордаги кўмир эса Сирдарё вилоятига (1974 тонна) етказилган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумот беришича, Ўзбекистонда 2018 йил январь-ноябрь ойларида 3751,3 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлиб, 2017 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,4 фоизга ошган. 

Кўрилганлар сони: 4296 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus