Бугун: 02 Июн 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Home Page > > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ИШЧИ ГУРУҲ МАҚСАДИ АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН


Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги бюджет ташкилотлари шанба, якшанба кунлари солиқ йиғимига жалб этилаётгани юзасидан турли хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди.
Ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, 2020 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни белгиланган муддатларда солиқ тўловини амалга оширишни тарғиб этиш ҳамда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимларига амалий ёрдам бериш мақсадида иқтисодий комплекс томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ушбу ишчи гуруҳга жорий йилнинг 19-21 февраль кунлари уйма-уй солиқ тўловчиларни хатловдан ўтказиш ва солиқ соҳасидаги янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш вазифаси юклатилган. Натижада ишчи гуруҳ аъзолари белгиланган кунларда солиқ тўловчилар орасида тарғибот ишларини олиб боришган.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳ аъзолари шанба, якшанба кунлари тарғибот ишларига умуман жалб этилмаганлиги маълум бўлди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги.

Кўрилганлар сони: 632 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus