Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Home Page > > “КИТОБ ТАФАККУР ХАЗИНАСИ”


Муҳтарам Президентимиз томонидан китобхонлик тарғиботи бўйича илгари сурилган ғояларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Нурота туманидаги
150 дан ортиқ корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ўзлари таълим тарбия олган умумтаълим мактаблар ҳамда бугунги кунда яшаб турган ҳудудларидаги таълим муассасаларга бадиий ва илмий оммабоп китоблар совға қилинди.
Бундан ташқари, туман ҳокими У.Я.Халиловнинг ташаббуси билан жорий йилнинг апрел ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланадиган буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг
683 йиллиги муносабати билан тумандаги барча умумтаълим мактабларига
600 дона “Темур тузуклари” китоби совға қилинди.
Бу эса ўз навбатида буюк бобомиз Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаётининг маъно-мазмуни, инсонни улуғлайдиган эзгу ишлари ҳақида ёш авлодларни тўлақонли бохабар бўлишларига яқиндан кўмак беради.
Худди шунингдек, туман ҳокимлигининг ташаббусига кўра ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида “Мен севган китоб” акцияси доирасида тумандаги умумтаълим мактабларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида йил давомида “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳасини ўтказилиши белгиланганлиги ҳам эътиборга сазовордир.
Ҳозирги кунда ҳам таълим муассасаларга китоб совға қилиш тадбирлари туманда тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Бундай эзгу тадбирларни ўтказилиши авваламбор, униб ўсиб келаётган ёшларимизни дунёқараши ва онгу тафаккурини бойитишга, уларни улуғ аждодларимиз томонидан бизга мерос қилиб қолдирилган маънавий бойлигимиздан тўлақонли баҳраманд бўлишларига замин яратиши шубҳасиз.

Кўрилганлар сони: 772 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus