Зарафшон шаҳри ҳокимлиги

1972 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Зарафшон шаҳри.

Майдони – 0,02 минг кв.км. (2618 га), шу жумладан:

  • Қишлоқ хўжалик ерлари 488 га, шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 1 га, яйловлар – 487 га.
  • Автомобиль йўллари ва темир йўллар – 1230 га,
  • ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 11 га,
  • бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 889 га.

Аҳолиси – 74,0 минг киши.

Миллий таркиби:

  • ўзбеклар – 71,1% (52,6 минг киши),
  • тожиклар – 0,3% (0,2 минг киши),
  • руслар – 12,0% (8,9 минг киши),
  • украинлар – 1,3% (1,0 минг киши),
  • қозоқлар – 3,8% (2,8 минг киши) ва бошқ. – 11,4 % (8,4 минг киши).  

Вилоятнинг Томди тумани билан чегарадош.

Шаҳар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Йирик саноат корхоналари (1): «Омонтойтов-Голдфилдс» ҚК (заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш).

ҚК (6): «Омонтойтов-Голдфилдс» ҚК (заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш), «Велан» ҚК (тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш) ва бошқ.

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми – 28,0 млрд. сўм, 2010 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати – 119,6 %

Кичик бизнес субъектлари – 407 бирлик.

Юридик манзили:

Зарафшон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 1-уй.

Факс: (+99879) 573-1448.

E-mail: zarafshon@nv.uz